14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:46
Спорт 👁 563

ЁШЛАР ЎРТАСИДА МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ДХХ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ЁШЛАР ЎРТАСИДА МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ДХХ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Маълумки, апрел ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг мини футбол ва футбол турлари бўйича мусобақаларга старт берилган эди.

Мазкур мусобақалар Амударё туманида ҳам юксак савияда ташкил этилди. Жумладан, 5 апрель куни Чордара маҳалласи ҳудудида жойлашган сунъий қопламали мини футбол майдонида Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи кубоги учун мусобақаларнинг очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев иштирок этди ва мусобақада қатнашувчи жамоаларга омад тилади. Шунингдек, мусобақанинг очилиш маросимида Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими раҳбари, секторлар раҳбарлари,  ҳоким ўринбосарлари, Спортни ривожлантириш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги Амударё тумани бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва Амударё туман Маданият бўлими масъуллари қатнашди.

Мусобақалар 7 апрель санасида Янгиобод ва Олмазор маҳаллалари ҳудудидаги сунъий қопламали мини футбол майдонларида давом этирилди. Унда туманимиздаги 1-секторга қарашли маҳаллалар мини футбол жамоалари ўзаро беллашдилар. Мусобақада жами 120 нафар спортчи ёшлар қамраб олиниб, мусобақа якунида Назархон овулининг ёш мини футбол жамоаси 1-ўринни қўлга киритди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

Шу куни Янгиобод маҳалласи ҳудудида жойлашган математика фанига ихсослашган махсус мактабнинг сунъий қопламали мини футбол майдонида 2-секторга қарашли маҳаллалар спортчилари жамоалари ўртасидаги мини футбол мусобақалар ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди. Мазкур мусобақада сектор ҳудудида яшовчи 170 нафар ёшлар қамраб олинди. Мусобақа якунида Фаровон маҳалласи жамоси 1-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Давлат Хавфсизлик хизмати бошлиғи кубоги мусобақалари 8 апрель куни Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги мини футбол майдонида дўстона ва самимий руҳда давом этди. Унда 3-секторга қарашли маҳалла жамоалари ўзаро куч синашдилар. Мусобақада сектор ҳудудида яшовчи 120 нафар ёшлар қамраб олиниб, якунида Куюк кўпир овули спортчилари жамоаси кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди.

Мусобақалар 8 апрель куни Янгиобод маҳалласи ҳудудида жойлашган математика фанига ихсослашган мактабнинг сунъий қопламали мини футбол майдонида давом эттирилиб, унда 4-секторга қарашли маҳаллалар мини футбол жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этишди ва мусобақада жами 80 нафар ёшлар қамраб олинди. Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақа якунида Бўстон маҳалласи жамоаси 1-ўринни эгаллади ва мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақларнинг туман финал учрашувлари 27 апрель куни ўтказилди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақалар якунларига кўра 1-ўринни Бўстон маҳалласи, 2-ўринни Куюк кўпир овули, 3-ўринни Фаровон маҳалласи жамоалари эгаллашди.

Бўлиб ўтган мусобақалар якунида Амударё туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев, Ёшлар ишлари Агентлиги Амударё туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, спорт турларининг оммавийлигини ошириш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтдилар.

Мусобақалар якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Рисолат ИБРАГИМОВА, amunews.uz жамоатчи мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019