12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:26
Сиёсат 👁 557

Туман ҳокими С.Йўлдашев маҳаллий бюджетдан замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб берилган тиббиёт бирлашмасига ҳамда уй совға қилинган оилага ташриф буюрди

Туман ҳокими С.Йўлдашев маҳаллий бюджетдан замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб берилган тиббиёт бирлашмасига ҳамда уй совға қилинган оилага ташриф буюрди

Маълумки, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш вакиллари билан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Йиғилишда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш ходимларига муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ислоҳотлар ва истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 5 май куни Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан учрашди.

Учрашув давомида туман ҳокими аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан олиб берилган умумий қиймати 1 млрд. 450 млн сўмлик 8 та замонавий тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш жараёни биилан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, туман ҳокими шифокорлар билан суҳбатлашиб мамлакатимизда “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар асмалга оширилаётанлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш зарурлиги ва бу борада шифокорлар томонидан ҳар бир маҳаллада корхона ва ташкилотларда мунтазам олиб борилаётган тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказилиши кераклиги қайд этиб ўтилди.

Қолаверса, шифокорларга яқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиш бўйича муҳим кўрсатмалар ва топшириқлар бериб ўтилди. Таъкидланганидек, тиббиёт ходимларининг меҳнатларини муносиб рағбатлантириб бориш ҳамда уларга муносиб меҳнат шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса фақат битта − инсонларнинг ҳар бир ўтаётган кунидан, қилаётган меҳнатидан рози бўлиб яшашидир.

Шу куни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, ҳокимликнинг дин ишлари бўйича бош мутахассиси Музаффар Шеримбетовлар билан биргаликда Бўз солма маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Олимбой Давлатбаев билан учрашди.

Ушбу фуқаронинг яшаш шароити мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилгач, оилага туман ҳокимлиги томонидан Навоий маҳалласи ҳудудидан хонадон совға қилинган эди. Туман ҳокими ушбу оилага ташрифи чоғида оила аъзолари билан самимий суҳбатлашди.  

Давлатбоевлар оиласи давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ҳамда ишончни Ватанимизга муносиб хизмат қилиб оқлашга ваъда бериб туман ҳокимига чуқур миннаддорлик билдиришди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев оила раҳбарини ўз хонадонига эга бўлгани билан қутлар экан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш борасида кўплаб тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини ва бу ишлар ўзининг ижобий натижаларини намоён қилаётганлигини таъкидлаб, Давлатбоевлар оиласини самимий табриклади.

Дарҳақиқат, юртимизда амалга оширилаётган жамики эзгу амаллар инсон қадри учун. Мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқарога тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни бугунги ислоҳотлардан рози бўлиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг бош мақсадидир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026