12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:27
Сиёсат 👁 476

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИДА АМУДАРЁЛИК МЕҲНАТ ФРОНТИ ФАХРИЙЛАРИГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИДА АМУДАРЁЛИК МЕҲНАТ ФРОНТИ ФАХРИЙЛАРИГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Юртимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилади. Шу муносабат билан амударёлик бир гуруҳ мутасаддилар туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида бўлиб, меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олдилар.

9 май куни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳам туман ҳудудидаги меҳнат фахрийлари хонадонларига ташриф буюрди.

Туманимизда 50 нафарга яқин меҳнат фронти фахрийлари яшаб келмоқда. Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳудудларга бориб бугунги замонамиз қаҳрамонлари ҳолидан хабар олди ва улар билан машъум уруш йилларидаги хотиралари ҳақида суҳбатлашди. Байрам муносабати билан совғалар бериб, ўша йиллардаги залворли меҳнатлар эвазига бунёд бўлган бугунги тинч ва осойишта ҳаёт учун уларга миннатдорчилик билдирди. Ташриф давомида мактаб ўқувчилари уруш йилларидаги қўшиқларни куйлаб, тинчлик ҳақида шеърлар айтиб, нуронийлар кўнглини хушнуд этдилар.

Маълумки, Президентимизнинг 1 майдаги тегишли Фармонида 9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан бериш кўзда тутилган эди. Шунингдек, эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга ёлғиз яшаётган ва ўзгалар парваришига муҳтож одамлардан шахсан хабар олиб, уларга совға-саломларни етказиш, уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига шахсан бориб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни  тантанали равишда топшириш, 10 минг нафар фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар билан шахсан учрашиб, ҳолидан хабар олиш ва совға-саломлар етказиш топширилди.

Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошлиғи Марям Аҳмедова ҳам Амударё тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова билан биргаликда амударёлик юз ёшдан ошган онахонлар ҳолидан хабар олишди.

Хизр эли маҳалласида истиқомат қилувчи 107 ёшли онахон Парда Бекниёзова ҳамда Чойкўл овулида яшовчи 105 ёшли Катча Бекановаларга эсдалик  совғаларини топширишди. Меҳмонлар онахонларни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами билан муборакбод этиб, уруш даврида ва урушдан кейинги йилларда меҳнат фронтида қилган машаққатли хизматларини эътироф этишди. Халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта замонларга етиб келишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган меҳнат фронти фахрийларига эсдалик совғаларини топширишди.

Шунингдек, туман прокурори Азиз Рўзметов ҳам туман ҳудудидаги фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш учун уларнинг хонадонларига ташриф буюрди. Прокурор фахрийлар билан суҳбатлашиб, байрам билан табриклади. Уларга Ватан тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб, совғалар топширди.

Шу куни Миллий гвардиянинг тумандаги Қўриқлаш бўлими, туман Ички ишлар бўлими, давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбийлари ва фуқаролар йиғини масъуллари Дўрман овулида яшовчи 90 ёшдан ошган Йўлдош бобо Матмуродовнинг хонадонига ташриф буюрдилар.

Урушда мардларча қаҳрамонлик кўрсатган фахрийларимизнинг юртимиз тинчлиги учун чеккан заҳмати, уруш орти меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатиб, ҳаёт қийинчиликларини сабот билан енгган ота-боболаримизнинг машаққатли ҳаёти биз учун ҳақиқий ибрат мактабидир.

Озода Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026