28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 19:49
Сиёсат 👁 386

Олий Мажлис Сенатининг 25-ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенатининг 25-ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенатининг 25-ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Маълумки, жорий йил 28-29 аперль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтган эди. Ялпи мажлисда 21 та масала, шу жумладан 10 та Қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

 19 май куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар, муҳокама қилинган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуратова, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбаев шунингдек, тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуратова ялпи мажлис давомида кўриб чиқилган маслалар юзасидан маъруза қилди.

 Шундан сўнг, “Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан туман Почта алоқа бўлими бошлиғи Шакир Гаиповнинг маърузаси тингланди.

Қайд этилганидек, Қонун лойиҳаси почта алоқасининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги янги норма билан тўлдирилмоқда. Қолаверса давлат томонидан почта алоқасини халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти билан “Қорақалпоқсувтаъминоти” масъулияти чекланган жамияти Амударё тумани филиали бошлиғи Санжар Муратов таништириб ўтди. Қонун ичимлик сувидан фойдаланиш билан боғлиқ барча масалаларни тартибга солишга хизмат қилади.

 Йиғилиш давомида “Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Шундан кейин “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси тўғрисида туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ботир Атабиллаев маълумот берди.

 Таъкидланганидек, мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишга ҳамда аҳолининг хавфсиз яшашига шароит яратиб берилишига эришилади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси билан туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитов таништириб ўтди.

Шундан сўнг, “Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Сенат Қарори ижроси юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов ахборот берди.

 Ахборотда таъкидланганидек, Ёшлар муаммоларини маҳаллабай механизм асосида тизимли бартараф этиш бўйича “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари”ни юритиш ва “Ёшлар дастури”ни амалга ошириш бўйича муҳим йўналиши белгилаб олинган.

 Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси мудири Жаҳонгир Холмуродовнинг ҳам ахбороти тингланди. Маърузада болаларни ҳимоя қилиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Йиғилиш иштирокчилари кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026