12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:27
Сиёсат 👁 284

Амударё туманида фуқаролар йиғинлари раиси сайлови ошкоралик ва муқобиллик принциплари асосида ўтказилмоқда

Амударё туманида фуқаролар йиғинлари раиси сайлови ошкоралик ва муқобиллик принциплари асосида ўтказилмоқда

Маҳалла бу − ўзини ўзи бошқаришнинг ўзига хос ўзбекона, бошқа мамлакатларда ўхшаши топилмайдиган модели бўлиб ҳисобланади. Маҳалла мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотларда катта аҳамиятга эга бўлганлиги боис ўзгаришларни бевосита маҳалла фуқаролар йиғинларисиз тасаввур қилиш қийин.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ шу ойда юртимизнинг барча ҳудудларида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбир − фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилмоқда. Бу муҳим сиёсий тадбирнинг намунали ўтказилишини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси ва бевосита маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб борувчи ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Бу йил туманимиздаги 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам йиғин раисини сайлаш жараёнлари ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов принцплари асосида ўтказилмоқда. 16 май кунидан бошланган сайлов жараёнлари қизғинлик билан давом этмоқда. 27 май санасига қадар туманимизнинг 43 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловлар ўтказилиб, вакиллар томонидан яширин овоз бериш йўли орқали номзодлардан энг муносиблари йиғин раиси қилиб сайланди.

Туманимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Қизилчоли маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам сайлов жараёнлари ошкора ва шаффоф тарзда ўтказилди.

Маълумки, фуқаролар йиғини раиси лавозимига олий маълумотга эга, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган шахслар номзод қилиб кўрсатилади.

Қизилчоли маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод сифатида кўрсатилган Мансур Атажанов ҳамда Шавкат Ибраимовлар ҳам маҳалладошлари орасида алоҳида обрў ва эътиборга эга шахслар бўлиб, ўз маҳалласи учун кўплаб ҳайрли ишларни амалга оширганлар.

Сайлов куни номзодлар маҳаллани ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўз дастурларини вакиллар эътиборига ҳавола қилишди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра Шавкат Ибраимов Қизилчоли маҳалла фуқаролар йиғии раиси лавозимига сайланди. Маълумот учун, Шавкат Ибраимов 1975 йилда туғилган. Маълумоти олий. У 2009 йилдан буён “Куюк кўпир Олтинкўзи” биолабораторияси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. Сайлов якунида Шавкат Ибраимов маҳалладошларига билдирган ишончи учун миннаддорлик билдириб, маҳалланинг ободлиги ва фаровонлиги учун фидокорона меҳнат қилишга сўз берди.

26 май куни Амударё туманининг Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтди.

Сайловга қадар ишчи гуруҳ ҳамда сайловни ташкил қилиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси томонидан барча номзодлар ўрганиб чиқилиб, туман ҳокими томонидан Муратбай Хайбуллаев ҳамда Бобур Аллаберганов номзодларига келишим берилган эди.

Сайловда ҳар иккала номзод барчани ўз дастури билан таништирди.

Номзодлар ўз дастурларида маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ҳамда ёшлар етакчиси билан самарали тарзда ҳамкорлики йўлга қўйишларини, шунингдек, жамиятнинг асосий бўғини − оила институтини мустаҳкамлаш, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш бўйича ўз режаларини баён қилишди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раисини сайлаш жараёни яширин овоз бериш орқали амалга оширилди.

Саноқ комиссияси томонидан натижалар эълон қилинди ҳамда энг кўп овоз олган Муратбай Хайбуллаев Беруний маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

Шу ўринда айтиш керакки, фуқаролар йиғини раиси сайлови муҳим демократик жараён бўлиб, мазкур сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларимиз унда фаол иштирок этиш орқали давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни бевосита маҳаллада давом эттирувчи шахсни танлаш ҳуқуқига эга бўладилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026