12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:03
Мақолалар 👁 443

ҲАЁТ – ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ, УНИ ҚАДРЛАНГ!

ҲАЁТ – ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ,  УНИ ҚАДРЛАНГ!

Ҳаёт нима ўзи? Ким бу ҳақда тўлиқ жавоб беради? Ким ҳаётнинг асл моҳиятини тушунтириб бера олади? 

Ҳаёт – бу инсонларга синов учун маълум вақтга белгилаб берилган умрдир. Ҳаётни ҳар ким ўзича тасаввур қилади. Ва ҳар бир инсон ҳаёт йўлларини турлича босиб ўтади. Кимдир оз муддат яшаган бўлса ҳам одамларга яхшилик қилиб, ўзидан яхши ном қолдиради ва одамлар уни эслаб юришади. Яна кимлардир ўз ҳаётида ҳеч кимга яхшилик қилмай, ном-нишонсиз бу ҳаётдан ўтиб кетади. Демак, инсон ҳаёти қадри қанча яшагани билан эмас, қилган яхши амаллари билан қадрланади.

Бир куни донишманд Луқмони Ҳакимдан сўрашибди:

– Сиз бунчалик доноликни қаердан ўргангансиз ва кимдан сабоқ оласиз?

Шунда Луқмони Ҳаким жавоб берибди:

– Мен ҳамма нарсани ҳаётдан ўрганаман, чунки ҳаётнинг ўзи ҳикматли муаллим. Сабоқни ҳам ҳаётдан оламан, сабаби, ҳаётда ҳамма нарса бўлади, мен шуларни кузатиб, сабоқ чиқараман. Мен минг йил яшаган бўлсам ҳам ҳаётни тўлиқ ўрганолмадим, чунки ҳамманинг ҳаёти ҳар хил. Минг йил яшаган бўлсам ҳам ҳаётга тўймагандекман. Мен ҳали ҳаётни бутунлай тушунолмадим. Бу саволингизга ҳаётни бутунлай ўрганиб, кейин тўлиқ жавоб бераман, ҳозир бу саволга тўлиқ жавоб бергани ожизлик қиламан. Чунки ҳаёт қанчалик узун бўлмасин, кўз юмиб-очгунча ўтиб кетади, – деб жавоб берган экан.

Дарҳақиқат, кеча атак-чечак қадам ташлаётган бола эдик. Бугун ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган, ҳаётни тушунишга ва ўз ўрнини топишга уринаётган одамлармиз. Эртага тобора умри поёнига етаётган қарияларга айланамиз. Бу ҳаётимизнинг аччиқ ҳақиқатлари ва табиат қонуни. Туғилиш – ўлиш, топиш – йўқотиш, бу ҳаётнинг ўзгармас ҳақиқатлари.

Нега ҳаёт бунақа чигал ва мураккаб? Кимдир йиғлайди, кимдир кулади. Кимдир бахтини топади, кимдир армонларга кўмилади, орзулари худди шиша  каби чил-чил синади. Кимдир яхшилик қилса, кимдир ёмонликни ўйлайди. Кимдир дўстига, севгисига вафо қилса, яна кимлардир душманлик қилиб, хиёнатни танлайди.

Хўш, ҳаётимиз мазмунли бўлиши, қоқилмаслик, ўз ўрнимизни топишимиз учун нима қилишимиз керак? Менинг ҳаётимда топган ўз ҳақиқатларим бор: мен жаҳлимни сабрим билан, ёмонликларни яхшилик билан енгаман. Армонларимни орзуларим билан безайман. Эртанги кунимга умид қилиб, ўтган кунимдан сабоқ чиқараман. Энг муҳими, бу ҳаётда фақат яшаш учун яшайман, ҳамма нарсани юракдан қиламан. Ҳар бир нарсадан яхшилик ахтараман, ҳамма нарсани яхшиликка йўяман. Бошқалар қандай яшайди, билмайман, менинг ҳаётдан уққаним шу.

Азизлар, асло муваффақиятларингиз билан мақтанманг, мақтаниш ҳар бир эси пастнинг қўлидан келади. Агар мақтанмоқчи бўлсангиз, қийинчиликларни  енга билишингиз билан мақтанинг. Чунки қийинчиликни енгиш инсондан доноликни талаб этади.

Сизга бир марта бериладиган ҳаётингиз бекор ўтмасин, чунки ҳаёт сизнинг энг қадрли нарсангиздир. Фақат яхшиликни ахтаринг, шунда ҳаёт ҳам сизга кулиб боқади. Ҳаёт – ҳикматлар хазинаси. Сиз уни эҳтиёт қилинг, чунки сиз, албатта, кимгадир ёки кимларгадир кераксиз.

Зебо ДАМИРОВА,

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026