БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ”ENGLISH IS FUN” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Ўқувчиларнинг йил давомида ўзлаштирган билимини баҳолаш, улар ўртасида дўстона муносабатни шакллантириш, зукколигини ошириш мақсадида тумандаги 38-сонли кимё-биология фанларига ихтисослаштирилган мактабда 3-синф ўқувчилари ўртасида ”English is Fun” деб номланган тадбир ўтказилди.
Тадбирни инглиз тили фани ўқитувчилари очиб беришди ва бошқаришди. Шундан сўнг, ўқувчилар беллашув шартлари асосида ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишди. Беллашувда“STARS” ва “Smart kids“ жамоалари 7 та шартни бажардилар.


Жамоалар Greeting шартига кўра ўзларини таништириб, исми, ёши, севимли фани, ранги, севимли машғулотлари ҳақида маълумот беришди. Иккинчи оdd the words шартига кўра берилган сўзлар қаторидан ортиқча сўзни белгилаб кўрсатдилар. Учинчи Put in column шарти бўйича жамоалар қаторларга тегишли сўзларни, яъни мевалар гуруҳига мевалар турлари, оила гуруҳига оила аъзолари сўзларини қўйиб чиқдилар. Тўртинчи шарт make up sentences деб номланиб, бу шартда ўқувчилар ҳар бир карточкага ёзилган сўзлардан кетма-кетликда, мазмунан мосликдаги гаплар тузишди.


Бешинчи Draw me шарти мени чиз дея номланиб, бу шартда гуруҳлар сардори бир варақда ёзилган матнни ўқиб, матн юзасидан расм чизишди. Олтинчи The task for captain шартида сардорлар сўз ясаш бўйича мусобақалашишди. Энг кўп сўз тузган сардорга юқори балл қўйилди. Еттинчи ”Magic box”, яъни сеҳрли қутича деб номланган шартда эса ҳар жамоадан бир ўқувчи қутичадан қоғоз бўлакларига ёзилган шартларни бажарди.
Ҳакамлар ҳайъати икки жамоанинг шартлар бўйича ижроларини, билимларини баҳолаб бордилар. Танлов якунида икки жамоа хам 28 балл тўплаб, дўстлик ғалаба қозонди.


Нодира Қурбонбоева,
38-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶