28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 14:08
Саломатлик 👁 525

СЕМИНАРДА ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

СЕМИНАРДА ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

Вирусли гепатит А, яъни аҳоли ўртасида сариқ касаллиги деб аталувчи касаллик одамда вируслар чақирадиган, фекал-орал юқиш механизмига эга бўлган юқумли касаллик ҳисобланади. Шу боис, Республикамизда аҳоли ва болалар ўртасида вирусли гепатит А ҳамда бошқа юқумли ва паразитар касалликларни камайтиришга қаратилган чораларни кучайтириш ва сифатини ошириш бўйича 2022-2023 йиллар учун қўшимча тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.

Ушбу дастурда кўрсатилган чора-тадбирлар, белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан тумандаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

82-сонли мактабда бўлиб ўтган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси шифокор-эпидемиологи Нина Низаматдинова ҳамда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудири Гулшод Тажибоевалар қатнашишди.

Тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси шифокор-эпидемиологи Нина Низаматдинова мазкур семинар мақсади бу касалликнинг туман ҳудудида тарқалишининг олдини олиш, касаллик профилактикаси бўйича тушунчалар беришга қаратилганлигини айтиб ўтди.

Семинар давомида юқумли касалликлардан бўлган вирусли гепатит А касаллиги вируслар келтириб чиқарадиган, ўзгарган озиқ-овқат, қайнатилмаган сув орқали, зарур санитария шароитлари риоя қилинмаган, шахсий гигиена қоидаларига амал қилинмаган ва шу касалликка чалинган бемор билан яқин алоқада бўлган ҳолатда юқиши тушунтирилиб, енгил, ўрта ва оғир турларига изоҳ берилди ва кенг турда мисоллар келтирилди.

Таъкидланганидек, вирусли гепатит А касаллиги кўпинча 14 ёшгача, асосан 3-7 ёш болалар ўртасида кенг тарқалиб, одатда касалликнинг ўрта яширин даври 14-35 кунни ташкил этади. Касаллик белгилари беморда тана иссиқлигининг кўтарилиши, ҳолсизланиши, тез чарчаши, иштаҳанинг йўқлиги, қайт қилиши, ич кетиши, айрим вақтларда қатталаши, қоринда, яъни ўнг қовурға остида ёқимсиз ҳис ёки оғриқ пайдо бўлиши, сийдик ранги тўқ сариқ тусга кириши, кўзларнинг оқи, тери ва тирноқлар сарғайиши кабиларда кўринади. Аммо асосан 6 ёшгага болаларда бу белгилар кўринмаслиги мумкин. Шу сабабли аниқ диагноз лаборатория йўли билан қондаги антителаларни аниқлаш натижасида қўйилади. Касалликнинг махсус давоси йўқлиги сабабли даволаш жараёнида беморга қулай шараоит яратиш, танадаги йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириш ҳамда диета сақлашга йўналтирилади.

Семинарда касалликнинг олдини олиш мақсадида қўлланилиб келинаётган вакцинация чоралари хусусида ҳам кенг тўхталиб ўтилди. Шунингдек, давлат томонидан болалар 12-13 турдаги юқумли касалликларга қарши вакцина билан бепул таъминланиши, лекин, вирусли гепатит А вакцинаси билан эмлаш учун ҳозирда имкониятлар чекланганлиги ҳақида маълумотлар берилди. Мутахассислар вирусли гепатит А профилактикаси, мазкур касалликнинг олдини олишда вакцинациянинг аҳамиятини кенг тушунтириб ўтдилар.

Семинар якунида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари касалликнинг олдини олиш, вакцинация хусусида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил жавоблар олишди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026