12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Иқтисодиёт 👁 407

ФУҚАРОЛАР ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКЧИСИГА АЙЛАНМОҚДА

ФУҚАРОЛАР ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКЧИСИГА АЙЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган  тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни бюджет жараёнининг иштирокчисига айлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Амударё туманида ҳам ўтказилаётган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фуқаролар ўз мурожаатлари билан фаол иштирок этишиб, ўзлари яшаб турган ҳудудлардаги ўринли ва долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш, давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашга, шу билан бирга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Хусусан, ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилдаги биринчи босқичида жамоатчилик фикри ва таклифлари асосида ҳудудий ва ички комиссиялар томонидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар жараёнида энг долзарб ва ечимини кутаётган муаммоли мурожаатлар саралаб  олинди ҳамда энг кўп овоз тўплаган мурожаат ва таклифлар ғолиб деб топилиб, молиялаштириладиган бўлди.

Унга кўра, ҳар бир ғолиб, деб топилган таклиф ва  мурожаат учун туман ғазначилик бўлимида алоҳида ҳисобрақам очилиб, мазкур ҳисобрақамларга маблағ ўтказиш бошланди ва пудратчи ташкилотларни аниқлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга киришилди.

Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги биринчи босқичи якунларига кўра, Тўлқин овули ҳудудидаги 33-сонли мактабга  ўқувчиларнинг хавфсиз бориб, келишини таъминлаш мақсадида пиёдалар йўлакчасини қуриш бўйича билдирилган таклиф ғолиб, деб топилиб, мазкур таклифни молиялаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва Амударё туман Ободонлаштириш бошқармаси пиёдалар йўлакчасини қуриш бўйича буюртмачи ташкилот қилиб белгиланди.

Шунингдек, Амударё туманининг Тор ёп маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Хўжа овул – Қиличбой ички йўлининг 4 километр қисмини жорий таъмирлаш тўғрисидаги фуқаролар таклифи ҳам ғолиб, деб топилиб, туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу йўлда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш тез орада бошланиш арафасида.

Бундан ташқари, ташаббусли бюджет жараёниниг биринчи босқичига Амударё тумани Торёп маҳалласи ҳудудидаги Деҳқонбирлик кўчасининг 1 километр қисмини тупроқ билан кўтариш ва тош ётқизиб, таъмирлаш бўйича таклиф ҳам ғолиб, деб топилиб, мазкур таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган маблағлар ҳисоб-китоб қилинди ва бюртмачи ташкилот сифатида сифатида туман Ободонлаштириш бошқармаси белгиланди.

Фуқароларнинг яна бир муҳим таклифи – Тўлқин овули ҳудудидаги 28-сонли мактаб биносининг иситиш тизимларини электр энергияси орқали иситиш тизимига ўтказиш тўғрисида бўлиб, мазкур таклиф ҳам ғолиб бўлди. Ҳақиқатдан ҳам ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, икки қаватли бўлган мактаб биноси кўмир билан иситилгани учун бинонинг иккинчи қаватида қиш мавсумида мўътадил иқлимни сақлаб туришнинг имкони йўқ. Шу боис, иситиш тизимини электр энергиясига мослаштириш долзарб масала. Мазкур муаммоли масалани  ҳал этиш мақсадида зарур маблағлар ажратиш масаласи кўриб чиқилиб, Амударё туман халқ таълими бўлими бюртмачи ташкилот сифатида белгиланди.

Амударё туманининг Арна бўйи маҳалласидаги 27-сонли мактаб биносини мукаммал таъмирлаш, мактаб учун 4,5 километр узунликдаги табиий газ тармоғини тортиш, мактабнинг том қисми, эшик ва деразалар ҳамда иситиш тизимини тўлиқ алмаштириш ёки таъмирлаш, шунингдек, Хизр эли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 47-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини жорий таъмирлаш бўйича  таклифлар  ҳам ташаббусли  бюджет жараёнининг биринчи босқичи ғолиблари, деб топилди.

Мазкур умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилоти биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган маблағлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари шакллантирилиб, буюртмачи ташкилотлар – Амударё тумани Халқ таълими бўлими ҳамда туман Мактабгача таълим бўлими томонидан саъй-ҳаракатлар бошланмоқда.

Шуниси эътиборлики, фуқаролар ташаббусли бюджет жараёнида фаол иштирок этиш оқрали ўзлари яшаб турган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани янада яхшилашга муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026