14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:42
Сиёсат 👁 452

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 50-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 50-сессияси тўғрисида ахборот

Мавзуга оид фотогалерея

2022 йил 16 июнь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 49-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокими – Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 19-Тор ёп сайлов округидан депутат Баҳодир Қурбаниязов сайланди.

Сессияда дастлаб, ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими тўғрисида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Cардор Исмоиловнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан ахборотда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди. Жумладан, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятлари давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қуватлаш мақсадида уларга ажратилган субсидиялар, берилган моддий ёрдамлар, ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қайд қилинганидек, жорий йил бошидан 2 минг 178 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 5 ой мобайнида уларнинг муаммолари ҳал қилинган ҳамда 1 минг 284 нафар ёшлар мазкур дафтардан чиқарилган.

Сессия ишида туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ирригация бўлими бошлиғи Эргаш Юлдашевнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, 2022 йил суғориш даври учун ажратилган сув лимити сув истеъмолчиларига ўн кунликлар бўйича тақсимланиб, сув истеъмолчилари билан сув таъминоти бўйича шартномалар тузилган. Шунингдек, сувдан унумли ва тежамкор фойдаланиш мақсадида жорий йил давомида 2 минг 630 гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилиш режалаштирилган. Депутатларга бу борада қилинаётган амалий ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказган йиғилиш баёнида берган топшириқлари ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, ушбу масала бўйича туман ҳокимининг қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан Амударё туманини 2022-2023 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Ушбу дастурга мувофиқ туман бўйича 2 та мактабгача таълим ташкилоти, 6 та мактаб биносини реконструкция қилиш, тиббиёт бирлашмасининг 90 ўринли туғриқ бўлими биносини янгидан қуриш, туманида жами 2,4 км йўлларни асфальт қилиш, 17,8 км йўлларга тош ётқизиш ва бошқа ишлар режалаштирилган ва бу борада амалиш ишлар давом этмоқда.

Сессия ишида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг хисоботи тингланди. Таъкидланганидек, маҳаллаларда фаолият юритиб келаётган ҳоким ёрдамчилари сабаб туман Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар кескин камайган. Улар ўз ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик қобилиятларини қўллаб-қувватлаш йўналишида самарали фаолият юритишмоқда.

Сессия давомида туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари Рашид Салаевнинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Темир дафтар”да турувчи оилаларга моддий ёрдам бериш учун маблағ ажратиш ҳамда “Open budjet” портали орқали ғолиб деб топилган 2 та таклифни ижродан тўхтатиш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Қайд этилишича, ғолиб деб топилган Тўлқин овулидаги 28-сонли мактаб биносига янгидан электр иситиш тизими ўрнатиш лойиҳаси иқтисодий жиҳатдан самарадор эмас. Қолаверса, бугунги кунда Тўлқин овулида “Обод қишлоқ” дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани, мазкур мактабни ҳам таъмирлаш, иситиш тизимини нисбатан арзон – табиий газга мослаштирш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди.

Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, янги иш ўринлари барпо этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида инвеститция ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари Оғабек Олламбергеновнинг ҳам ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда келтирилишича, Амударё туманида 2021-2022 йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастури бўйича жами қиймати 408,5 млрд. сўмлик 77 та лойиҳалар ишга тушириши белгиланган бўлиб, жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра қиймати 131,2 млрд. сўмлик 79 та лойиҳалар амалга оширилган ва 2 161 та янги иш ўринлари яратилган.

Сессия кун тартибида “Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов бўйича туман сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилиб, сайлов комиссияси таркиби тасдиқланди.

Шундан сўнг, Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда бўшаб қолган директорлик лавозимига ўтказилган танлов якунлари бўйича номзодларга келишим бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзод Дилрабо Шербоева ва Камил Алланиязовлар ҳамда 53-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорлигига номзод Муратжан Сапарбаевлар тегишли мактабларни ҳар томонлама ривожлантиришга мўлжалланган дастури билан депутатларни таништирди.

1-сонли мактаб директорлигига номзодлар яширин овоз бериш йўли билан, 53-сонли мактаб директорлигига номзод очиқ овоз бериш жараёни орқали сайланди.

Овоз бериш якунларига кўра 1-сонли мактаб директорлигига Дилрабо Шербоева, 53-сонли мактаб директорлигига Муратжан Сапарбаевлар номзодларига келишим бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, улар юзасидан ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019