Тумандаги 11 та олис ва чекка маҳаллаларга махсус контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди
2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун” мавзусидаги “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий ҳизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 25 апрел кунги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида кўпгина чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Хусусан, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 9 та оилавий поликлиникалар ва 4 та оилавий шифокорлик пунктларида кундузги стационар ўринлар иш вақти соат 20:00 гача узайтирилди. Шу билан бир қаторда 1-сонли оилавий поликлиникада аввал мавжуд 8 та кундузги стационар ўринларига қўшимча равишда 2 та кундузги стационар ўринлар ташкил этилиб, жами 10 та кундузги стационар ўринга тўлдирилди. 3-сонли оилавий поликлиникада аввал мавжуд 4 та кундузги стационар ўринларига қўшимча равишда 6 та кундузги стационар ўринлар ташкил этилиб, жами 10 та, 7-сонли оилавий поликлиникасида аввал мавжуд 5 та кундузги стационар ўринларига қўшимча равишда 5 та кундузги стационар ўринлар ташкил этилиб, жами 10 та кундузги стационар ўринга тўлдирилди.
Ҳозирги кунда тумандаги олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокорлик пунктларида ташкил этилган кундузги стационарларда бемалол эрталабки соат 08:00дан кечқурун соат 20:00 гача керакли муолажаларни олиш имкониятига эга бўлишди. Бу олис ва чекка ҳудудлар аҳолисининг туман марказидаги тиббий муассасаларга келиб даволаниш заруратини камайтирди.
Туманда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш мақсадида тумандаги 11 та олис ва чекка маҳаллаларга (Жумуртов шаҳарча ҳудудудидаги Тоштўғон аҳоли пунктига, Юқори қишлоқ маҳалласи ҳудудига, Қорамон маҳалласи ҳудудига, Амир Темур номли овули ҳудудига, Беш том маҳалласи Хўжакўл аҳоли пункига, Назархон овули ҳудудидаги Майликўл аҳоли пунктига, Назархон овули Бекбой аҳоли пунктига, Жумуртов шаҳарчасидаги Қоратош аҳоли пунктига, Боғ маҳалласи, Бўз ёп овули ҳудудига, Қум ёп маҳалласи Жумабой соға аҳоли пунктига) махсус контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди. Маҳалла тиббиёт пунктларига оила шифокорлари ҳамда ҳамширалар бириктирилган. Улар мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли саломатлигини асраш йўлида меҳнат қилишмоқда.
А.Ўринбоев, координатор.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶