28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:55
Саломатлик 👁 381

Тумандаги 11 та олис ва чекка овул ҳамда маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилди

Тумандаги 11 та олис ва чекка овул ҳамда маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилди

2022 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун” мавзусида ўтказган “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий ҳизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 25 апрель кунги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида кўпгина чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Хусусан, Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли 9 та оилавий поликлиникалари ва 4 та оилавий шифокорлик пунктларида кундузги стационар ўринлар иш вақти соат 20:00 гача узайтирилди. Шу билан бир қаторда 1-сонли оилавий поликлиникада аввал мавжуд бўлган 8 та кундузги стационар ўринларига қўшимча равишда 2 та кундузги стационар ўринлар ташкил этилиб, жами 10 та кундузги стационар ўринга тўлдирилди. 3-сонли оилавий поликлиникада аввал мавжуд 4 та кундузги стационар ўринларига қўшимча равишда 6 та кундузги стационар ўринлар ташкил этилиб, жами 10 та, 7-сонли оилавий поликлиникасида аввал мавжуд 5 та кундузги стационар ўринларига эса қўшимча равишда 5 та кундузги стационар ўринлар ташкил этилиб, жами 10 та кундузги стационар ўринга тўлдирилди.

Булардан ташқари бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш мақсадида тумандаги 11 та олис ва чекка овул ҳамда маҳаллаларга махсус контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди.

Эндиликда Амударё туманининг Жумуртов шаҳарчаси ва шаҳарча ҳудудидаги Қоратош аҳоли пункти, Амир Темур ва Бўз ёп овуллари, Юқори қишлоқ, Боғ, Қорамон маҳаллалари, Беш том маҳалласининг Хўжакўл аҳоли пункти, Назархон овули ҳудудидаги Майликўл, Бекбой аҳоли пунктлари, Қум ёп маҳалласининг Жумабой соға аҳоли пунктида яшовчи аҳоли туман марказига келмасдан бирламчи тиббий-санитария хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ушбу овул ва маҳаллалардаги тиббиёт пунктларига 11 нафар оилавий шифокорлар ҳамда ўрта тиббиёт ходимлари бириктирилган. Улар мазкур ҳудудларда яшовчи аҳоли саломатлигини асраш йўлида меҳнат қилишмоқда.

Амударё туманининг олис ва чекка овул ҳамда маҳаллаларига махсус контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилгани мазкур ҳудудларда яшовчи 32 мингдан зиёд фуқароларга ўз ҳудудларидаги маҳалла тиббиёт пунктларида ташкил этилган кундузги стационарлар орқали саломатликларини мустаҳкамлашлари учун имкон яратилди.

Маҳалла тиббиёт пунктлари эрталабки соат 8:00дан кечқурунги 20:00гача фаолият олиб боради. Айни кунларда аҳоли янгидан иш бошлаган мазкур тиббиёт пунктларига келиб, бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан фойдаланмоқда. Айниқса, Оқ олтин ва Бўзёп овуллари, Жумуртов шаҳарчасига ўрнатилган маҳалла тиббиёт пунктлари тиббиёт ходимлари хизматидан аҳоли жуда миннатдор бўлишмоқда.

Яқин кунларда бу ерларга ташриф буюрувчилар учун янада яхши имкониятлар яратилади. Кутиш учун махсус жойлар, келиш-кетиш учун йўлакчалар қурилади. Энг муҳими, чекка ҳудудлар аҳолиси зарурат туғилганида туман марказига келиб вақт кетказиб юрмасдан, оворагарчиликсиз бирламчи тиббий хизматдан фойдаланишлари мумкин бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026