12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:40
Жамият 👁 409

ЯНГИЛАНАЁТГАН ҲУДУДЛАР: уйшинликларнинг бугунги ҳаёти

ЯНГИЛАНАЁТГАН ҲУДУДЛАР: уйшинликларнинг бугунги ҳаёти

Қанот қоқиб кўкка парвоз қилишдан маҳрум этилган, қафасдаги қуш каби инсон ҳам агар эмин-эркин, мустақил бўлмаса, ҳаётда ўзлигини намоён этаолмайди, чинакам бахтиёр бўла олмайди.

Шулар ҳақида ўйлаганимда юртимиздаги истиқлол туфайли қисқа даврда амалга оширилган оламшумул ўзгаришлар, янгиланишлар, юксалишлар кўз ўнглимга келади.

Қувонарлиси, бунингдек хайрли эврилишлар барча ҳудудларни, энг чекка овул, маҳаллаларни ҳам қамраб олмоқда, одамлар бу янгиланишларнинг ҳақиқий ижодкори бўлмоқда.

Уйшин маҳалласи туманимизнинг олис, Туркманистон давлати билан чегара ҳудудида жойлашган. Жайхун, Наматовул, Уйшин, Беговул, Чуноқ аҳоли пунктларидаги 803 та оилалар асосан ҳовли-жойларда истиқомат қилади. Ўзбек, қорақалпоқ, туркман, қозоқ миллатига мансуб аҳоли бу ерда азал-азалдан дўст-биродар бўлиб, яқин қўшничилик муносабатлари, урф-одатлари, анъаналарини маҳкам сақлаб келишаяпти. Жами аҳолининг 268 нафари пенсионерлар, шундан 8 нафари ишловчи пенсионерлардир. 219 нафари корхона-ташкилотларда ишлайди, 15 нафари тадбиркорлик билан, 2 нафари миллий ҳунармандчилик билан, 2 нафари савдо-сотиқ, 18 нафари чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик билан шуғулланади, 7 нафари турли соҳаларда банд бўлган бўлса, 170 нафар фуқаролар мавсумий ишларга жалб этилган. 318 нафар ишлаш истагидаги ишсизлар бор. Келгусида уларнинг ҳам бандлигини таъминлаб, доимий даромад манбаига эга бўлишларининг чоралари кўрилаётир. 8 нафар имконияти чекланган фуқаролар, 16 та боқувчисини йўқотган оилалар, 4 та кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимоя қилиниб, қўллаб-қувватланмоқда.

Аҳоли турли миллатга мансуб бўлса-да, тўй-маъракаси, қувонч-қайғуси бир бўлганлигидан уларни ажратиш қийин, фақат тўй-маросимларда ҳар бир миллатнинг ўз урф-одатлари, анъаналари адо этилади ва бунда барча миллат вакиллари иштирок этаверади. Ўз миллий урф-одатлари, қадриятларига ҳурмат билан қаралаётганидан, янги маъно-мазмун билан тобора бойиб бораётганидан барча хурсанд.

Кишининг бугунги ҳаётидан кўнгли тўлса, эртаги кунига умидлари янада ортади, меҳнати унумли, топгани баракали бўлади. Шундандир, уйшинликларнинг деярли ҳар бир хонадонида турли русумдаги замонавий машиналар, тракторлар, замонавий услубда таъмирланган ҳовли-жойлари, барчасининг ўз томорқа ери, 350 та хонадоннинг эса қўшимча дала томорқаси, 13 та хонадоннинг иссиқхонаси бор. 500 та хонадонда 980 та йирик шохли қорамол, 160 бош қўй-эчкилар, 2300 та паррандалар, 176 дона асалари уялари намунали парвариш қилиниб, дастурхонларини ўз меҳнатлари билан тўкин қилишмоқда.

Шунингдек, Махсуд Абдураимов, Карим Отажонов, Рамазон Темирбоев, Фарҳод Бегмуродов, Омонбой Есқобулов каби кўча бошчилар ва йиғин масъуллари саъй-ҳаракатлари билан тўй-маросимлар тартибли, ортиқча дабдабасиз ўтказилмоқда. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни ёт ғоялардан ҳимоя қилишга, илм олишига, касб-ҳунарга йўналтиришга улкан эътибор берилаётир. Шу мақсадда ҳафтанинг маълум кунларида маданий-кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинаётир.

Маҳалладаги кичкинтойлар маскани

Ёш авлодга ғамхўрлик йўлидаги ҳар қандай саъй-ҳаракатлар юртимизда қўллаб-қувватланмоқда. Натижада туманимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари барпо этилмоқда. Маҳалладаги “Робиға момо” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шулар жумласидандир. Янгидан қурилган бинода фаолият бошлаганига эндигина бир йил бўлай деб турган ушбу муассасада ҳудуднинг 50 нафар кичкинтойлари таълим-тарбия олишмоқда. 5 та янги иш ўрни яратилган. Боғча тарбияланувчилари бурро-бурро суҳбатлашганидан, ширали, болаларга хос жўшқинлик билан мадҳиямизни ижро этиб берганларида бу ерда Умида Эшниёзова раҳбарлигида болажонларга пухта таълим-тарбия берилаётганини, болаларнинг вақти мазмунли ўтаётганини англадик.

– Бу йил бино атрофларини ободонлаштириб, кўчатлар, сабзавотлар экдик. Соя-салқин, сўлим масканга айлантиришга ҳаракат қилаяпмиз. Маҳалламизда фарзандини боғчамизга бериш истагидаги ота-оналар кўп. Ҳозир имкониятимизга қараб 2 гуруҳда 50 нафар болажонларни тарбиялаяпмиз, – дейди мудира Умида Эшниёзова.

Шундай хонадон бор...

Унинг соҳиби Жумиёз Ҳайитбоев, аҳли аёли Зулайҳо онани бутун маҳалланинг катта-ю кичиги ҳурмат қилади, йўлини кесиб ўтмайди, тўй-маъракаларда ўрни белгили.

Жумиёз ота, Зулайҳо оналарнинг турмуш қурганларига 55 йилдан ошибди, 11 нафар фарзандни отахон колхозда тракторчи бўлиб, аёли эса пахта даласида ишлаб, ипак қурти боқиб, ҳалол меҳнатлари билан камолга етказишган, ўқитиб, касб-корли, ҳунарли қилишган, ўғилларига шу элнинг ҳалол, обрў-эътиборли хонадонларидан келин олиб, рўзғорларини бўлак қилиб беришган. Бири ўқитувчи, бири тиббиёт ходими, турли касб эгалари бўлган келинлар ҳам ҳозир ўғил уйлантириб, қиз узатиб, атрофи невараларга тўлиб қолган бўлса-да, қайнота, қайнонаси хизматларига доим тайёр. Бири 85, бири 80 ёшдан ошган пиру бадавлат отахон ва онахон уларни дуо қилиб, йўл-йўриқ бериб ўтиришади, ҳамон бардам, зийрак.

Ҳаётда уларнинг топганлари ҳам, йўқотганлари ҳам кўп бўлди. Ҳар қандай қаҳатчиликлар, заҳматларни бошидан кечирганларида ҳам ўзларини ҳаётнинг улуғ неъматлари – фарзандлар қувончи билан овутди, фарзанд доғига ҳам шукур қилиб, қолганларига умр тилашди.

Жумиёз ота ва Зулайҳо оналарнинг умр йўли нафақат маҳалладошлари, балки, барча юртдошларимиз учун ибрат бўла олади. Шундандир, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳам уларни кўргани, суҳбатлашгани келиб туришади. Ҳозир улар боғ-роғларга бурканган, сўлим гўшада 40 нафарга яқин неваралари, 23 нафар чеваралари ардоғида яшашмоқда, тилларида доим шукрона, невара-чевараларига ҳам доим шундай дейди: “бугунгидай дориломон кунлар ҳеч қачон бўлган эмас, инсон зоти бугунгидай эъзозланган эмас, қадрига етинглар”.

Аҳиллик – барака келтираяпти

Шу йил бошида овул ва маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилгани бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам кўпгина хайрли ўзгаришларга асос бўлаётир.

Уйшин маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Руслан Норимбетов ўз фаолиятини йиғин раиси, аёллар фаоли, ёшлар етакчиси билан биргаликда аҳоли хонадонларини ўрганиб, оилаларда даромад манбаларини кўпайтириш чораларини излашдан бошлади. Шу кунгача унинг бевосита кўмаги билан 20дан зиёд оилалар кредит олиб, турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини бошладилар.

Маҳалла келинлари – икки дугона Шоҳида Ўрозбоева, Наргиза Юсуповалар ҳам шулар сирасидан.

Кредит маблағи ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этганлар, автомашина харид қилганлар, уй-жой олаётганлар атрофимизда кўп. Бироқ ҳамжиҳатлик билан икки кишининг бир мақсад учун кредит олгани камдан-кам учрайдиган ҳолат бўлса, ажаб эмас.

Ҳа, Шоҳида 26 миллион, Наргиза 19 миллион имтиёзли кредит ҳисобига биргаликда кичик нон пишириш цехини сотиб олиб, шу йил апрелидан новвойлик фаолиятини бошлаб юборишди. Бир йўла 36 та буханка нонни пишириш қувватига эга печда ҳозирги кунда дугоналар оби нон, патирлар ҳам ёпишаяпти. Яна бир қўшнисини ҳам иш билан таъминлашган. Уларнинг нонини асосан буюртмачилар, ҳудуд аҳолиси харид қилишаяпти. Аҳилликда қилинган меҳнатлари туфайли икки қўшни аёл ҳар ой учун кредитларининг белгиланган қисмини қайтариб, оилаларига ҳам даромад киритмоқдалар.

– Кредитимиз ҳафта ичида тайёр бўлиб, ускунамизни олдик. Бунча тез ҳал бўлишини ўйламагандик. Ахир авваллари йиллаб сарсон бўлиб кредит ололмаганларни биламиз. Шунинг учун печни ўзимизнинг ошхонамизга ўрнатдик. Насиб қилса, фаолиятимизни кенгайтирамиз, –дейди улар юзлари қувончдан кулиб.

Маҳаллада фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчисининг ҳамкорликдаги кўмаги билан кредит ҳисобига Шоҳида, Наргизалар сингари тикувчилик, балиқчилик, боғдорчилик, чорвачилик соҳаларида иш бошлаганлар ҳам кўп.

Маҳалланинг обод кўчаси

Бугун кўпмиллатли, азал-азалдан меҳр-оқибат, сабр-қаноат, ўзаро ҳамдўстлик, ҳамжиҳатликни юксак тутиб, шу табаррук заминда умргузаронлик қилиб келаётган некбин халқимиз ҳаётида янгиланишлар, ўзгаришлар, юксалишлар шиддат билан кечмоқда.

Қувонарлиси, бунингдек хайрли ишлар аввало фуқароларимизнинг бахти, фаровон турмуши, ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда, инсон қадри улуғланмоқда.

Бунингдек эътибор, яратилаётган шароитлар аҳолининг эртаги кунига ишончини мустаҳкамлаб, кўнглида ўз юртидан фахр-ифтихор туйғуларини юксалтирмоқда, яна ҳам ободлик, фаровонлик сари интилишига асос бўлмоқда. Буни мамлакатимизнинг энг чекка, кичик бир ҳудуди – Уйшин маҳалласи ҳаётида ҳам кузатишимиз мумкин. Боғларга бурканган ҳовли-жойлар, инфратузилма объектлари, равон кўчалар бундан далолат бериб турибди.

Маҳалланинг 2-Чуноқ кўчаси ҳудуднинг энг намунали кўчаларидан бири. Унда жойлашган 24 та ҳовлилар атрофлари саранжом-саришта, супуриб, сув сепилган. Ободлик кўнгилдан бошланишига шу хонадонларда яшовчи отахон, онахонлар билан суҳбатлашсангиз яққол амин бўласиз.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустам Ражабовнинг таъкидлашича, ҳудудда келгуси йилда яна ҳам улкан янгиланишларга гувоҳ бўламиз. Боиси, маҳалла 2023 йилги “Обод маҳалла” дастурига киритилиши режалаштирилмоқда ва шу мақсадда таъмирланадиган йўллар, кўчалар, объектлар аниқланмоқда. Инсон омилига эътибор тобора кучаяётган мамлакатимизда кўзда тутилаётган хайрли ишлар бисёр.

Уйшин маҳалласи ҳаёти билан танишиш жараёнида бунингдек эзгуликлар мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудини, олис маҳаллаларни ҳам қамраб олаётганига гувоҳ бўлдик. Илоҳо, истиқлол шарофатидан равнақ  топаётган юртимизга кўз тегмасин!

Ойгул РАЖАБОВА, газетанинг махсус мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026