14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:07
Қишлоқ хўжалиги 👁 330

АМУДАРЁДА ЭКСПОРТБОП УЗУМ ЕТИШТИРИЛМОҚДА

АМУДАРЁДА ЭКСПОРТБОП УЗУМ ЕТИШТИРИЛМОҚДА

Улуғ Амир Темур бобомиз ўз замонасида: “Минг нафар қўлидан иш келмайдиган, тадбирсиз одамдан бир нафар тадбиркор афзал”, деганларида эл-юрт ободончилиги, она Ватан фаровонлигини таъминловчи қудратли куч – тадбиркор, ишбилармон инсонларни улуғлаганлар ва бу борадаги фикр-у сиёсатида собит туриб, ана шу тоифа инсонларни ғоят қадрлаганлар.

Орадан неча асрлар ўтса ҳамки, нафақат алоҳида мамлакатлар, балки дунё иқтисодиётининг тараққий этишида ҳам тадбиркорлик фаолиятга эътибор ва рағбат тобора ошиб бормоқда. Мустақил Ўзбекистонимизда тадбиркорлик соҳаси йил сайин жадал ривожланиб, мамлакатимиз, халқимиз фаровонлигини таъминловчи етакчи куч вазифасини ўтамоқда. Амударё туманида ҳам соҳага қаратилаётган эътибор туфайли иқтисоди юксалиб, нафақат ўзига, балки халқимизга ҳам манфаат келтираётган тадбиркорлар талайгина.

Азимбой Жумамуродов 2017 йилда “Манғит омад савдо” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этганида корхона ҳисоб рақамида банк кредит маблағидан бошқа даромади йўқ эди. Боғдорчилик соҳасига, айниқса, узумчиликка алоҳида ихлос қўйган Азимбой соҳага оид илмий адабиётларни излаб топиб, ўқиб-ўрганишдан, таниқли боғбонлар тажрибаси билан танишиш ва ўз фаолиятига татбиқ этишдан асло чарчамади.

Бир неча марта Ўзбекистоннинг водий вилоятларига сафар уюштирди. Тажрибали узумчилик хўжаликлари раҳбарлари, боғбонлари, соҳа мутахассислари билан учрашиб, ток ўстириш, кўпайтириш, парваришлаш, қўйингки, соҳага оид жамики агротехник тадбирлар юзасидан маслаҳат ва тавсиялар олди. Ҳатто етиштирилган узум мевасини қишга сақлаш бўйича қимматли тажрибаларини эринмай ўрганди. Ўзи мустақил ўрганган билим ва амалий тажрибалари асосида ишни ташкил этишга ҳаракат қилди.

Ўрганганлари асосида шу нарсага амин бўлдики, Амударё заминида ҳам серсоҳил узумзорларни бунёд этиш, ҳатто юқори ҳосил олиш имкони мавжуд. Муҳими, Амударё тумани иқлим шароитида пишиб-етилган узум меваси Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча ширин бўлишини амалда кўргач, 2020 йилда қўшимча 12 гектар ер олиб, корхонасини боғдорчилик кластери сифатида қайта ташкил этди. Яна водий вилоятларига бориб, экспортбоп узум кўчатларини олиб келди. Асосан Андижон тоифи навидан иборат 12 гектарлик узумзор боғда ниҳолларнинг тўлиқ униб-ўсиб кетиши учун фидойилик билан меҳнат қилди.

Кластер корхонаси ташкил этилиши билан 10 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди. Мавсумий ишларга жалб қилинган 40 нафар ёшларга эса кунбай иш ҳақи тўланаётгани учун узумзор боғда барча ишлар режа асосида олиб борилмоқда.

Айни пайтда кластер корхонаси раҳбари Азимбой Жумамуродовнинг режалари катта. Жорий йил кузда узумзор боғлан илк ҳосил хирмонини кўтаришга тараддуд кўраётган кластер корхонасида сиғими 1000 тонналик замонавий музлатгич қуриб битказилди.

Асосий ҳосилни Россия ва Қозоғистонга экспорт қилишни режалаштирган корхона раҳбарига барча оила аъзолари яқин кўмакдош. Укалари Низомжон, Илҳомжон, Икромжон Жумамуродовлар ўзларининг доимий ва даромадли иш билан бандлигини таъминлагани учун Азимбой акасидан миннатдор.

Бу йил кластер корхонаси ишчилари сафига Жумамуродовлар оиласининг учинчи авлоди ҳам келиб қўшилишди. Ёш соҳибкор боғбонлар Сардор, Сарвар ва Санжар Сафарбоевлар узум токларини парваришлаш, занги ва бағазларга боғлаш, озиқлантириш ишларини пухта ўрганиб олишган. 12 гектарлик янги узумзор боғда эса мўл ҳосил ва бўлажак даромаддан дарак бериб, узум ғўралари қуёш нуридан баҳра олиб, пишиб-етилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019