12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:27
Спорт 👁 435

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ ИККИНЧИ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЮЗАСИДАН ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ ИККИНЧИ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЮЗАСИДАН ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шу орқали ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб вояга етказиш, ёт ғоялардан, зарарли  иллатлардан асрашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги  босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ҳам шу мақсадга қаратилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва бир қанча ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт ўйинлари туманимизда ҳам кўпгина иқтидорли спортчиларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини рағбатлантириш имконини берди.

Спортнинг 9 та тури бўйича ўтказилган  ушбу мусобақаларнинг биринчи мавсуми якунига етиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилгани барча иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди. Аҳамиятли жиҳати, ушбу мусобақаларнинг республика босқичи ғолибларининг маҳаллаларига 3 та турдаги спорт майдончалари қуриб берилиши белгиланган.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларининг иккинчи мавсуми шу йилнинг август-сентябрь ойларида ўтказилади. 17 август куни ушбу масъулиятли мавсумда мусобақаларни уюшқоқлик билан намунали тарзда ўтказиш юзасидан Амударё туманида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Туман Спортни ривожлантириш бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган ўқув-семинарга соҳа масъуллари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари, тренерлари тумандаги мавжуд мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, мавжуд 49 та овул, маҳаллаларга бириктирилган  тренерлар, овул, маҳаллалар ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Тадбирда туман Спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг янги мавсумига тайёргарлик кўриш, уни намунали тарзда ўтказиш борасидаги вазифаларга кенг тўхталди ва иштирокчиларни мусобақа низоми билан таништирди.

Маърузачи ушбу мусобақалар 5 та босқичда: маҳалла – сектор – туман – ҳудуд – республика миқёсида ўтказилиши, ғолиблар декабрь ойида “Ёшлар форуми” доирасидаги тадбирларда тақдирланиши белгиланганини  маълум қилди.

Тадбирда ушбу мавсумда ҳам ёшларнинг муваффақиятли иштирок этишига эришиш учун масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Айтиш жоизки “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларининг ўтган мавсумида амударёлик ёшлар кўпгина ютуқларни қўлга киритиб, туманимиз спорт шарафини юксалтирган этдилар. Ушбу мусобақаларнинг иккинчи мавсумида ҳам улардан ёрқин ғалабалар кутиб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026