13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:25
Фан ва таълим 👁 487

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИДА АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИДА АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Амударё тумани Мактабгача таълим бўлимида 2022-2023 ўқув йили бошланиши олдидан анъанавий август конференцияси ўтказилди.

22 август куни “Мактабгача таълим сифати: ҳозирги ҳолат ва келажакдаги вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган конференцияда туман Мактабгача таълим бўлими масъуллари, ҳудуддаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, тарбиячи-педагоглар ва бошқалар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг шу йил 3 августдаги “Мактабгача таълим сифати: ҳозирги ҳолати ва келажакдаги вазифалари” номли дастурий август конференциясини ўтказиш ҳақида”ги бўйруғи ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг тегишли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур конференция кун тартибига дастлаб “Мактабгача таълим ташкилотларида давлат тилида иш юритиш ва маънавий-маърифий ишларни ташкиллаштириш” масаласи қўйилди.

Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан 40-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Шарифа Сейтова сўзга чиқиб, маъруза қилди. У мамлакатимизда давлат тили ҳисобланган ўзбек тили тарихи ҳақида кенг тўхталиб, мустақилликдан сўнг, қонунан мустаҳкамлангани, унга бўлган муносабат хусусида сўз юритди. Давлат тилининг сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда маълум бир давлатда интеграция вазифасини амалга оширишини, шунингдек ҳар бир давлатнинг рамзи саналишини эътироф этиб ўтди. Шунингдек, кичкинтойларни ўз тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, тўғри ёзиш ва ўқишни ўргатишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг анжуман кун тартибига қўйилган педагог кадрлар таркибининг сифати ва уларни касбий ривожлантиришга доир масалалар юзасидан туман Мактабгача таълим бўлими, Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси мудири Нафиса Ўразметованинг маърузаси тингланди.

Конференция давомида “Мактабгача таълим ташкилотларида ўқув-методик ва дидактик материаллардан самарали фойдаланиш” мавзусида 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Шоира Ражабова, “Илк қадам” давлат ўқув дастури такомиллаштирилган вариантининг мазмуни” мавзусида 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти методисти Гулчеҳра Йўлдошева, “Мактабгача таълим ташкилотларида амалиётчи психологлар ишларинининг самарадорлигини ошириш” мавзусида 43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти методисти Наргиза Тажимуродова ҳамда “Илм йўли” вариатив дастури ва унга киргизилган янгиликлар” мавзусида 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти методисти Саломат Тўраеваларнинг маърузалари тингланди.

Анъанавий август конференциясида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни таъминлаш бўлими мудири Нуржамал Қурбонова ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 декабрдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

Шунингдек, соғлом ва тўғри овқатланиш тартиби, мазкур тартибни мактабгача таълим ташкилотларида мунтазам равишда амал қилинишини таъминлаш каби масалалар бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Конференцияда жорий йил давомидаги таълим-тарбия борасидаги амалга оширилиш лозим бўлган вазифалар ҳам таҳлил қилинди ва муҳим топшириқлар белгилаб олинди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026