13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:25
Фан ва таълим 👁 434

Ўқитувчиларнинг Миллий форуми бўлиб ўтди

Ўқитувчиларнинг Миллий форуми бўлиб ўтди

Дунёда инсонлар турли-туман касбларда фаолият олиб боради. Аммо, мана шу касблар ичида шундай бир касб борки, у ҳам шарафли, ҳам масъулиятлилиги билан бошқалардан ажралиб туради. Бу − ўқитувчилик ва мураббийлик касбидир.

Барча соҳаларнинг усталари, мутахассислари бир касб эгалари меҳнати билан шаклланади, камол топади. Ҳар биримизга кимдир ҳарф ўргатиб, саводимизни чиқарган. Бугун ким, қаерда, қандай вазифада ишламасин, қачондир мактабда ўқиган, устозлар тарбиясини олган. Илк бор мактабга борган кунни, қўлига қалам бериб, ёзишни, ўқишни ўргатган ўқитувчисини эсламайдиган одам топилмаса керак.

Устоз ўз касбига қалб қўри билан киришмаса, мураббийлик йўлида ҳеч қандай ютуқларга эриша олмайди. Шу маънода, устозлар таълим тизимида рўй бераётган ўзгаришларни доимо кузатиб, ўрганиб бориши, янги замонавий педагогик технологиялар билан қуролланиши, инновацион усулларда дарс ўта олиши, умуман, ҳар бир ўқувчини дарс жараёнига қизиқтира билиши лозим.

24 август куни Амударё туманининг Навоий номли маҳалласи ҳудудида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган устозлар миллий форуми ана шу мақсадларга қаратилди.

Форумда Амударё туманидаги мавжуд 85 та умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритувчи 600 нафарга яқин педагог ходимлар иштирок этишди.

Форум иштирокчилари бошланғич таълим, чет тили, тил ва адабиёт, амалий фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар, аниқ фанлар, табиий фанлар каби йўналишлар бўйича гуруҳларга бўлиндилар.

Ҳар бир гуруҳда малакали методист ва ўқитувчилар ўзларининг фан дастурлари доирасида ҳамкасбларига таълим жараёнидаги сўнгги янгиликлар, дарсликларга киритилган ўзгаришлар, янги дарсликлар билан ишлашнинг янгича усуллари, таълим жараёнига тадбиқ этиладиган замонавий инновацион технологиялар, услублар тўғрисида батафсил маълумот бердилар. Шунингдек, форум давомида ўқитувчилар ўзаро билим ва тажриба алмашишди.

Шу ўринда айтиш керакки, умутаълим мактабларда яратилган шарт-шароитлар, ўқувчиларнинг дарсликлар билан тўлиқ таъминланиши, мактабларнинг моддий техник-базаси замон талабларига тўлиқ жавоб бера олиши ҳам таълим сифатининг самарали йўлга қўйилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Таълим жараёнининг самарали йўлга қўйилишида Миллий ўқув дастури лойиҳаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Миллий ўқув дастури лойиҳаси доирасида ҳар бир синф кесимида ўқувчида ривожланиши керак бўлган кўникмалар белгилаб берилади. Мазкур дастур доирасида 2021 йилда 252 номдаги янги замонавий дарсликлар, ўқувчи машқ дафтарлари ҳамда педагоглар учун ўқув қўлланмалари тайёрланиб, мактабларнинг 1- ва 2-синфларида жорий қилинди. 246 нафар маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида мактаблар учун Миллий ўқув дастури яратилиб, ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Шунингдек, дастур асосида 296 номдаги янги авлод дарсликлари, машқ дафтарлари, ўқитувчи методикаси каби китоблар яратилди.

Ўқитувчилар Миллий форуми давомида ушбу ўзгаришлар билан биргаликда ўтган ўқув йилида эришилган ютуқлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди ва келгусида уларнинг олдини олиш бўйича чоралар белгиланди.

Миллий форум ўқитувчиларнинг янги ўқув йилини пухта тайёргарлик ва катта режалар билан кутиб олишларида муҳим восита бўлди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026