12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:18
Иқтисодиёт 👁 395

2022 йилнинг август ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари бюджетга 5 млрд 917,6 млн.сўм миқдорида солиқ тўлашди

2022 йилнинг август ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари бюджетга 5 млрд 917,6 млн.сўм миқдорида солиқ тўлашди

Амударё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Сеитовнинг тадбиркорларга ҳисобот ва мурожаати

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.

Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида жорий йилнинг 24-март куни Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Амударё туманида ўтказилган учрашувда жами 53 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбиркорлик субектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида мунтазам равишда, батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.

Бугунги кунда ҳам “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туман солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, сайёр солиқ маслаҳатлари кўрсатилмоқда.

Масалан, авгут ойи давомида 256 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ органларига алоқадор масалалар бўйича 214 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 127та субектларнинг 88,9 миллион сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди ёки бошқа солиқ турларидан қарздорлик ҳисобига сингдирилди.

Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганларидек, солиқ тўловчиларга ҳақиқий маънода кўмакчи, ўргатувчи бўлиш солиқ органларининг бош вазифасига айланмоқда. Шу маънода, тадбиркорлар учун янада енгиллик яратиш учун “Автокамерал” автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишга туширилиши соҳадаги янгилик бўлди.

Туман бўйича 16 та субектда “Автокамерал” дастури орқали текширишдан олдинги тахлил натижасида субектлар томонидан ўз ихтиёри билан солиқ хисоботларни тўғрилаб ДСИга қайта хисобот тақдим қилди натижада 124,5 млн.сўмга қайта хисобот олинди.

Бу тизим орқали, солиқ органлари солиқ тўловчилар фаолиятида текширувдан олдинги таҳлилларни, эътибор қаратинг текширишларни эмас, таҳлилларни ўтказиши мумкин. Яъники, солиқ тўловчи фаолияти давомида қандайдир хатоликларга йўл қўяётган бўлса ёки ҳисоботларида қандайдир тафоввутлар кузатилаётган бўлса, автоматлашган тизим дарҳол солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хатоликларни тузатиш ҳақида хабарнома жўнатади. Ақлли дастур ўзи камчиликларни аниқлаб, ўз вақтида тадбиркорга кўмакчи бўлиб, хабар бериб боради. Энг муҳими, бунда инсон омили аралашилмайди.

Амударё тумани давлат солиқ инспекцияси жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг каиюлтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари, ходимлари томонидан тадбиркорлик субектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида август ойида

97 та корхонадаги 150 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар иш ўринларига эга бўлди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 83 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 61 нафар, ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 6 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва буджетга 69,0 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

2022 йилнинг август ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан бюджетга 5 млрд 917,6 млн.сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз 5 млрд 514,0 млн.сўм бўлиб режаси 103,6 млн. сўм ортиғи билан яъни 101,8 фоизга бажарилди. Жорий йил мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Амударё туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 132 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 та мурожаат турли хил сабабларга кўра рад қилинган. Уларнинг 91 тасида сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, савдо қоидалари бузилаётганлиги тасдиқланди.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, бугунги тадбиркор кечагисидан тубдан фарқ қилади. Қонунчилигимиз ҳам улар учун қатор энгиллик ва қулайлик яратишга қаратилган. Бунинг натижасида, иқтисодиётда хуфёна бозор механизмларига ўз-ўзидан чек қўйилмоқда. Ҳалол тадбиркор учун шаффоф ва қонуний ишлайдиган давр келди. Шу боис, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланувчилар сони бугун 906 нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг август ойи якуни билан туманда 93 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026