СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ
Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, камҳаракатлиликка қарши оммавий курашиш, инсонларнинг юксак жисмоний ва ақлий иш қобилиятини муҳофаза этиш, аҳоли кенг қатламлари, айниқса, ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб қилиш тобора долзарблик касб этмоқда.
Тор ёп маҳалласи, 21-сонли мактабларда аҳоли, ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Т.Саидова, фтизиатр М.Алламуродова, "Чегарасиз шифокорлар" Халқаро ташкилоти ходимлари Ж.Ембергенов, африкалик Саманта, мексикалик Фридалар иштирокида соғлом турмуш тарзи, сил касаллиги профилактикаси бўйича давра суҳбати ўтказилди. Шифокорлар томонидан буклетлар таркатилиб, ўқувчиларга қизиқарли бошқотирмалар топширилди. Ўз навбатида ўқувчилар ҳам меҳмонларга инглиз тилида шеър ва қўшиқлар айтиб беришди.
Ж.Явкашев, ТТБ шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶