28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:31
Спорт 👁 367

“УМИД НИҲОЛЛАРИ-2022” СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН БОСҚИЧИДА АМУДАРЁЛИК СПОРТЧИЛАР ЖАМОАСИ 2-ЎРИН СОҲИБИ БЎЛИШДИ

 “УМИД НИҲОЛЛАРИ-2022” СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН БОСҚИЧИДА АМУДАРЁЛИК СПОРТЧИЛАР ЖАМОАСИ 2-ЎРИН СОҲИБИ БЎЛИШДИ

“Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичи бўлиб ўтди. Унда ёш спортчилар футбол, баскетбол, гандбол, волейбол, бадминтон, енгил атлетика, стол теннис, шахмат, кураш, спорт гимнастика, бадиий гимнастика каби 11 та спорт тури бўйича ғолиблик учун куч синашишди.

2022 йил 13-15-апрель кунлари Нукус шаҳрида  бўлиб ўтган мазкур мусобақаларда барча туманлардан келган спортчилар қатори амударёликлар ҳам фаол иштирок этиб, ғолиблик шоҳсупасини эгаллашга интилишди.

Спортнинг баскетбол тури бўйича – ўсмирлар ўртасида 33-,52-сонли мактабларнинг терма жамоаси ўсмирлар ўртасида фахрли I-ўринни, қизлар ўртасида 19-,32-,53-сонли мактабларнинг терма жамоаси фахрли III-ўринни, гандбол бўйича – қизлар ўртасида 41-сонли мактаб жамоаси фахрли II-ўринни, спорт гимнастика тури бўйича – 20-сонли мактаб ўқувчилари Дилнура Давлатбоева ва Барчиной Бахтияровалар фахрли III-ўринни эгаллашди.

Енгил атлектика бўйича 100 метрга югуришдан – ўсмирлар ўртасида 1-мактаб ўқувчиси Сардор Раҳимов фахрли I-ўринни, 200 метрга югуришдан – қизлар ўртасида – 19-мактаб ўқувчиси Гулбону Ўринбоева фахрли II-ўринни, 400 метрга югуришдан – қизлар ўртасида 19-сонли мактаб ўқувчиси Гулбону Ўринбоева фахрли III-ўринни, 800 метрга югуришдан қизлар ўртасида – 35-сонли мактабдан Динора Матякубова фахрли II-ўринни, узунликка сакраш бўйича қизлар ўртасида – 50-сонли мактабдан Дилфуза Матмуродова фахрли II-ўринни,  4х100 эстафета бўйича – 35-сонли мактаб ўқувчиси Зебо Давлатбоева, 19-сонли мактаб ўқувчиси Гулбону Ўринбоева, 50-сонли мактаб ўқувчиси Дилфуза Матмуродова, 25-сонли мактабдан Тилло Шомуродовалар фахрли II-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Шунингдек, спортнинг кураш тури бўйича 7-8-синф ўқувчилар ўртасида 38 кг. вазн тоифасида 31-сонли мактабдан Халил Озодов фахрли III-ўринни, 42 кг. вазн тоифасида 75-сонли мактабдан Комрон Алланиёзов фахрли III-ўринни,  9-11-синф ўқувчилар ўртасида эса 50 кг. вазн тоифасида 64-сонли мактаб ўқувчиси Ботир Саъдуллаев фахрли III-ўринни, 65 кг. вазн тоифасида 29-сонли мактаб ўқувчиси Жавоҳир Худойберганов фахрли I-ўринни, +70 кг. вазн тоифасида ҳам 29-мактаб ўқувчиси Самандар Жўллибоев фахрли III-ўринни эгалладилар ва умумжамоа ҳисобида V-ўриндан жой олишди.

Ундан ташқари, спортнинг шахмат тури бўйича 13 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 69-сонли мактаб ўқувчиси Холида Отажонова фахрли III-ўринни, 15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 56-сонли мактаб ўқувчиси Умида Тўлибоева фахрли II-ўринни, 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида 46-сонли мактаб ўқувчиси Азизбек Ражабовлар фахрли II-ўринни эгалладилар.

“Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон финал босқичида Амударё тумани спортчи-ёшлари 14 та олтин, 21 та кумуш ва 20 та бронза медаль, жами 55 та медал билан умумжамоа ҳисобида фахрли II-ўрин ғолиблари бўлишди.

Маълумот учун: “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақасида амударёлик ёш спортчилар 3-ўринни эгаллаган эди. Пандемия сабабли жорий йилда бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари-2022” мусобақасида эса умумий ҳисобда 2-ўрин ғолиблигини қўлга киритишди.

Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ҳар бир I-ўрин ғолиби ноутбук, II-ўрин ғолиби телевизор, III-ўрин ғолиби велосопед, ҳар бир иштирок этган ўқувчи спорт кийимлар тўплами билан тақдирландилар. Ушбу мусобақада совриндор бўлган ўқувчиларга таълим бераётган 7 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига ҳам спорт кийимлар тўплами ва спорт сумкаси берилди.

Н.Абдуллаев, Ўзбекистон “Ёшлик” ЖТСЖнинг туман ҳудудий бўлинмаси раиси ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026