12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:08
Спорт 👁 370

“УМИД НИҲОЛЛАРИ - 2022” СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

“УМИД НИҲОЛЛАРИ - 2022” СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Ёшларнинг спортга бўлган ҳавас ва интилишларини ошириш, уларни оммавий спортга жалб этиш орқали соғлом турмуш кўникмаларини шакллантириш, умидли спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг маҳорат кўникмаларини ривожлантириш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ҳар йили “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларини ўтказиш яхши анъанага айланди. “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақалари Амударё туманида ҳам зўр уюшқоқлик билан ўтказилди.

Уч босқичли “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичида амударёлик ўқувчи-ёшлар спортнинг баскетбол, гандбол, гимнастика, енгил атлетика, кураш, шахмат турлари бўйича иштирок этишиб, юқори натижаларни қўлга киритдилар.

Хусусан, спортнинг баскетбол тури бўйича 33- ва 52-сонли мактаблар терма жамоалари ўсмирлар ўртасида фахрли 1-ўринни, 19-, 33-, 53-мактабларнинг қизлар терма жамоалари 3-ўринни эгаллашди. Спортнинг гандбол тури бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда 41-мактаб қизлар жамоаси 2-ўрин соҳиби бўлдилар.

Шунингдек, 20-сонли мактабнинг гимнастикачи қизлари Дилнура Давлатбоева ҳамда Барчиной Бахтиёровалар мусобақанинг 3-поғонасидан жой олдилар.

Спортнинг енгил атлетика тури бўйича бўлиб ўтган қизғин баҳоларда 100 метрга югуришда ўсмирлар ўртасида 1-мактаб ўқувчиси Сардор Раҳимов 1-ўринни, 200 ва 400 метрга югуришда 19-мактаб ўқувчиси Гулбону Ўринбоева 2-, ва 3-ўринларни, 800 метрлик масофада 35-мактаб ўқувчиси Динора Матёқубова, узунликка сакраш бўйича мусобақаларда 50-мактаб ўқувчиси Дилфуза Мамуродовалар 2-ўринларни эгаллашди.

Шунингдек, эстафетали югуриш ва кураш бўйича мусобақаларда ҳам амударёлик ўқувчи-ёшлар юқори натижаларга эришдилар.

Спортнинг шахмат тури бўйича мусобақалар янада қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди. Унда 15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 56-мактаб ўқувчиси Умида Тўлибоева 2-ўрин соҳибаси бўлди. 13 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 69-сонли мактаб ўқувчиси Холида Отажонова 3-ўринни, 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида 46-мактаб ўқувчиси Азизбек Ражабов фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Мазкур финал мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган ҳар бир ёш спортчига спорт либослари жамланмаси, 1-ўринга ноутбук, 2-ўринга телевизор ва 3-ўринга велосипед совға қилинди.

Спортнинг шахмат тури бўйича 13 ёшгача бўлган ўсмир қизлар ўртасида 3-ўринни эгаллаган 69-сонли мактаб ўқувчиси Холидахон Отажонованинг спортдаги бу ютуғи нафақат оила аъзолари, балки 69-сонли мактаб педагогика жамоаси, устозлари ва мактабдошларига ҳам чексиз қувонч бағишлади.

Мактабда ўтказилган ғолиб спортчини тақдирлаш маросимида ёш спортчининг устозлари, мактабдош дўстлари сўзга чиқишиб, мамлакатимизда, қолаверса, туманимизда болалар спортини, ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида мамнуният билан сўз юритдилар.

Айни пайтда 69-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларнинг илм асосларини чуқур ўзлаштиришлари, ўзлари хоҳлаган фан йўналишлари бўйича қўшимча дарс-машғулотларида иштирок этишлари, спортнинг олимпиада турлари бўйича шуғулланишлари учун зарур шароит-шароитлар яратилиб, тўгараклар фаолияти йўлга қўйилганини, бу эса таълим-тарбия соҳасида юқори натижаларга эришиш учун зарур имконият эканлигини таъкидладилар. Ўз навбатида ёш шахматчи Холидахон Отажоновага келажакда кучли шахматчи бўлиб етишишида ютуқлар тиладилар.

Тақдирлаш маросимида Холида Отажоновага ғолиблик Дипломи, спорт формаси жамланмаси ва велосипед топширилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақаларида совриндор бўлган ўқувчиларга таълим бераётган 7 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига ҳам спорт либоси жамланмаси ва спорт сумкаси совға қилинди. Қувончлиси шундаки, “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон финал босқичида амударёлик спортчи-ўқувчилар 14 та олтин, 21 та кумуш ва 20 та бронза медал, жами 55 та медал билан умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026