12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Сиёсат 👁 308

ЎзЛиДеп туман Кенгашига янги аппарат раҳбари тайинланди

ЎзЛиДеп туман Кенгашига янги аппарат раҳбари тайинланди

20 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Казбек Артиков, тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳокимлик масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда аппарат раҳбари Казбек Артиков партиянинг туман Кенгаши фаолияти ҳақида сўз юритиб, аппарат раҳбари лавозимига Яхшимурод Аҳмедов тайинланганини маълум қилди ва йиғилиш қатнашчиларига янги раҳбарнинг таржимаи ҳолини ҳамда меҳнат фаолиятини ўқиб эшиттирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Қувончбой Баймуратов париянинг туман Кенгаши раҳбарига янгидан бошлаётган иш фаолиятида зафарлар тилади. Шу билан бирга Яхшимурод Аҳмедовнинг депутатлик фаолиятини, инсоний фазилатларини эътироф этиб ўтди.

Йиғилиш давомида Жўқорғи Кенгес депутати Санобар Хўжамуратова партия халқимизнинг оғирини енгил қилиш, уларни рози қилишга қаратилган сиёсатни амалга оширишда ва аҳолининг камбағал қатламини камбағалликдан чиқариш, хусусан, уларни оилавий тадбиркорликка ўргатиш, иш билан таъминлаш каби мақсадларга катта эътибор қаратаётганини айтиб ўтди. Бу борада партиядан сайланган депутатларнинг аҳоли билан мунтазам равишда мулоқот қилиб, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаётганлиги, оилавий тадбиркорлик орқали аҳолининг барча қатламларини бирлаштиришга эришаётганини қайд қилиб, янги раҳбарнинг иш фаолиятига омад тилади.

Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар партиянинг туман Кенгаши фаолияти ҳақида кўплаб ижобий фикрлар билдириб ўтишди. Таъкидланганидек, партиядан Жўқорғи Кенгес депутатлигига 3 нафар, туман Кенгаши депутатлигига 8 нафар депутатлар сайланган.

Бугунги кунда партиянинг тумандаги аъзолари сони 2 минг 595 нафарни ташкил этади. Жорий йилнинг шу даврига қадар 66 та бошланғич партия ташкилотлари томонидан ҳисобот сайлов йиғилишлари ўтказилиб, партиянинг иш фаолияти давомида эришилган муваффақият ва камчиликлар сарҳисоб қилинди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Амударё туман Кенгашидаги партиянинг депутатлик гуруҳи томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида 26 та депутатлик сўровлари чиқарилган бўлиб, депутатлик сўровлари ижроси тўлиқ назоратга олинган.

Туманда 3 нафар ёш тадбиркорларнинг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлари томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Йиғилиш якунида партиянинг туман Кенгаши раҳбари Яхшимурод Аҳмедов партиянинг дастурига мувофиқ ишларни ташкил этишга, депутатлар билан биргаликда фаол иш олиб бориб, ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бу орқали ишбилармонлар сафини, партия аъзоларини кўпайтиришга ваъда берди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026