13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:31
Фан ва таълим 👁 280

15-сонли мактабда “Меҳрижон сайли” ўтказилди

15-сонли мактабда “Меҳрижон сайли” ўтказилди

Ёшликда олинган билим ­– тошга ўйилган нақш каби, дейди донолар. Шунинг учун жажжи ўғил-қизларни бошланғич синфларданоқ илм олиш, ўқиш-ўрганишга қизиқтира олиш, уларнинг кўнглида келажакда улкан салоҳиятга эга, зиёли инсон бўлиб вояга етишга ҳавас уйғотиш жуда муҳим.

Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, мактабларнинг бошланғич таълим ўқитувчилари зиммасидаги масъулият жуда салмоқли ва шарафли эканини англаймиз. Ҳар йили мамлакатимизда умумий ўрта таълим мактабларида сентябрь ойида бошланғич таълим фан ойлигини ўтказиш белгиланганлиги ҳам ўқувчиларнинг саводхонлигини оширишга қаратилган.

Аввало уларга “Билимлар куни”, “Мустақиллик сабоқлари” мавзуларида мустақиллик дарслари ташкил этилади ва бу дарслар орқали қалбида она Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғулари тарбияланади.

Ойлик доирасида ўтказиладиган турли танловлар, мустақил фикрлашга йўналтирадиган мусобақалар, давра суҳбатлари орқали уларнинг дунёқараши кенгайтирилиб, ўзаро ҳурмат туйғулари шакллантирилади.

Шу йилнинг 29 сентябрида Амударё туманидаги 15-сонли мактабда бошланғич таълим фан ойлигига бағишланган тадбирда ҳам барча ўқувчиларнинг мустақил диёримизда куз фаслининг ўзгача тароватини, саховати ҳақида, она заминимизда етиштириладиган мевалар, полиз маҳсулотлари ҳақида уларнинг ёш авлод вакиллари ўсиб улғайишидаги фойдалари ҳақида кенг билимларга эга бўлишига ҳисса қўшилди.

“Меҳрижон сайли” тадбирида бошланғич синф ўқувчилари иштирок этишди. Унда мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Комилжон Машарипов, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Искандар Искандаровлар қатнашиб, ўқувчиларга фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирларда фаол қатнашганлиги учун миннатдорлик билдирди ва мактаб ўқитувчилар жамоасини 1 октябрь – касб байрами куни билан қизғин қутлади.

Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари Муқаддам Примматова, Муҳаббат Раҳимбоева, Ширин Сафарбоева, Нилуфар Тўраева, Умида Ражабова, Нодира Болтабоева, Юлдуз Авазметова, Севара Собировалар ҳамкорликда тайёрлаган “Меҳрижон сайли”да ўқувчилар куз пишиқчилик манзаралари акс этган саҳна кўринишлари намойиш этишди.

Ўқувчилар кузнинг бошқа фасллардан ўзига хос фарқлари, кузда она заминимиз бағрида етиладиган мевалар, сабзавотлар ҳақида шеърлар, топишмоқлар айтдилар.

Мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Ўринбой Шомуродовнинг иқтидорли ўқувчилари Жавоҳир Қадамбоев, Отабек Бобожоновлар ижро этган қўшиқлари ҳам барчага хушнудлик бахш этди.

Бошланғич таълим фан ойлиги доирасида қуйи синфлар ўқувчилари иштирокида тайёрланган “Меҳрижон сайли” тадбирида ўқувчиларга халқимизнинг қадимдан куз фаслида нишонланиб келаётган “Меҳрижон” миллий байрами ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлдилар.

Байрам тадбири ўқувчиларни жаннатмакон юртимизни севишга, ардоқлашга ва унга муносиб фарзандлар бўлишга руҳлантирди.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026