12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:07
Жамият 👁 348

ХЎЖАЛИКЛАРАРО АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ХЎЖАЛИКЛАРАРО АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Амударё туманида Фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида “Туман ҳудудидаги ички хўжаликлараро автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш ташкил этиш” мавзусида ўн кун давом этадиган махсус-тактик ўқув машғулотлари давом этмоқда.

Туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 30 сентябрь кунги тегишли буйруғига асосан шу йил 1 октябрь куни Тўлқин овули ҳудудидан бошланган ушбу махсус-тактик ўқув машқига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, штаб бошлиғи Бахтиёр Ўразбоев раҳбарлик қилди. Тўлқин овули ҳудудидаги ички хўжаликлараро автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштиришни ташкил этиш мақсадида ўтказилган мазкур махсус-тактик ўқув машқига 37 нафар шахсий таркиб ва 17 та махсус техникалар жалб қилинди.

Ўқув машқи машғулотлари саф кўриги билан бошланди. Унда туман Фавқулодда вазиятлар давлат тузилмаси қуйи тизими хизматлари ва фуқаро муҳофазаси “Йиғма командаси”, жалб этилган техникаларнинг машғулотларга тайёрлиги текширувдан ўтказилди. Саф кўриги давомида мазкур тадбирнинг 1 октябрдан 10 октябрга қадар давом этиши, ўқув машқи давомида таъмирланиши керак бўлган ички йўллар харитаси белгилаб берилгани, ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши лозимлиги тушунтирилди.

Шундан сўнг, тегишли ташкилотлар ходимлари ва махсус техникаларни ободонлаштириш ишларига жалб этишга доир топшириқлар берилди ва ўқув машқининг амалий қисми машғулотлари бошлаб юборилди.

Маълумки, туманда 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий муаммолари энг кўп бўлган Аёқчи маҳалласи ҳамда Тўлқин овули ҳудудлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган.

Дастур доирасида жами 20,7 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Шундан республика бюджетидан 10,8 млрд. сўм, Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети маблағларидан 5,1 млрд. сўм, тармоқ корхоналаридан 1,1 млрд. сўм, аҳоли, тадбиркор ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 3,8 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда Тўлқин овули ҳудудидаги 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини 1 млрд. 132 млн. сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирлаш бўйича пудратчи ташкилот “Темир бетон” масъулияти чекланган жамияти томонидан 1 млрд. 75,3 млн. сўмлик, яъни 95 фоиз қурилиш ишлари бажарилиб бўлинди ва қолган қисми белгиланган муддатга қадар тугатилиши мўлжалланган.

Ҳудудда 4,4 км. узунликдаги газ қувурларини, 19 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 3 км. узунликдаги газ қувурлари ва 19 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирланди.

Шунингдек, 2 км. узунликдаги пиёдалар йўлакчасини қуриш ишлари “Санжар диёр билдинг” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Ундан ташқари, туман ҳокимлиги ва прокуратурасининг ташаббуси билан овулнинг мазкур дастурга кирмай қолган кўчаларига тош-шағал аралашмаси ётқизилмоқда.

Ўқув машқи машғулотлари давомида жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Махсус техникалар учун ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ўз вақтида етказиб берилди. Шу билан бир қаторда ўқув машқига жалб этилган ҳашарчиларга дам олиши, овқатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026