28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:32
Спорт 👁 325

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” ДОИРАСИДА СТОЛ ТЕННИСИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” ДОИРАСИДА СТОЛ ТЕННИСИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уюшмаган ёшларни турли кўнгилочар тадбирларга қамраб олиш мақсадида ватанпарварлик, ўзаро аҳиллик ва бағрикенглик тамойилларига асосланган спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали уларда ўзига ва келажакка юксак ишонч туйғуларини уйғотиш мақсадида маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари каби йўналишларни ўзида мужассам этган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 13 октябрь санасида Амударё туманининг 1-сектор ҳудудидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби спорт залида бўлиб ўтган спортнинг стол тенниси йўналишидаги мусобақалар ҳам турли ёш тоифасидаги ўсмирлар ва ёшларни бирлаштиргани билан муҳим аҳамият касб этди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўзаро аҳиллик, бағрикенглик ва дўстона вазиятда ўтказилган мазкур мусобақанинг сектор босқичида 1-сектор ҳудудидаги барча овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 96 нафар, 11 ёшдан 30 ёшгача бўлган стол тенниси бўйича спортчилар иштирок этишди. Мусобақа иштирокчиларининг 48 нафари аёл-қизлар бўлиб, уларнинг фаол қатнашишларини таъминлаш мақсадида ташкилотчилар томонидан зарур шарт-шароитлар яратилди.

Дўстона, самимий руҳда, қизғин беллашувлар асосида бўлиб ўтган мусобақалар якунига кўра, 11-15 ёш тоифасидаги ўсмир ўғил болалар ва қизлар ўртасида Оғабек Қўчқоров ва Нигора Болтабоевалар 1-ўринни, Ринат Назаримбетов, Машҳура Собирова 2-ўринни, Азизбек Холимбетов, Шаҳло Йўлдошевалар 3-ўринни эгаллашди.

Шунингдек, 16-21 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасидаги ғолиблик учун кураш ҳам қизғин ўтди. Унга кўра, Нодирбек Махсудов, Севинч Ўрозимбетовалар фахрли 1-ўрин, Сардор Йўлдошев, Севинч Ражабова 2-ўрин, Жавоҳир Аминов ва Динора Ҳайитбоевалар 3-ўрин соҳиблари бўлишди.

Мусобақада 22-26 ва 27-30 ёшли ракетка усталари ўртасидаги баҳслар янада ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Унга кўра, Жавлонбек Гулмирзаев, Ирода Нуруллаева, Темур Исмоилов ҳамда Гулноза Қурбонбоевалар ўз ёш тоифаларида фахрли 1-ўринни эгаллашиб, мусобақанинг юқори поғонасидан жой олдилар.

Чойкўл овулидан Санжар Давлатбоев, Уйшин маҳалласидан Адолат Турсунбоева, Дарёбўйи маҳалласидан Шерзод Исмоилов, Қипчоқ овулидан Мухлиса Жумамуродовалар ўз ёш тоифалари бўйича иккинчи, Бештом маҳалласидан Гавҳар Дурдибоева, Ойбек номли маҳалладан Дониёр Ибрагимов, Бештом маҳалласидан Гулширин Жумамуродова, Тўлқин овулидан Шаҳзод Соатбоевлар эса учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунида ўз ёш тоифаларида фахрли 1-ўринни эгаллаган 8 нафар спортчи-ёшларга Беш ташаббус олимпиадаси доирасидаги мусобақанинг туман босқичида иштирок этишлари учун йўлланмалар берилди.

Мазкур мусобақанинг Амударё тумани ғолиблиги учун мусобақаларда тўртта сектор босқичининг фаол иштирокчилари бўлган ғолиб спортчилар туман биринчилигини қўлга киритиш учун ўзаро куч синашадилар. Туман босқичи янада қизғин баҳсларга бой бўлиши табиий. Чунки унда тўртта секторлар бўйича ғолибликка эришган энг кучли, қолаверса, зарур тайёргарлик босқичидан ўтган спортчилар ўзаро беллашадилар.

Туманимизнинг ракетка усталарига галдаги мусобақаларда омад ёр бўлишини тилаймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026