Таҳририятларимиз – давлат гранти соҳиби
Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан 3 та номинация бўйича давлат гранти учун танлов эълон қилинган эди.
Ноябрь ойида мазкур грант танловларининг натижалари эълон қилинди ва 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида ўтказилган йиғилишда грант танловиғолибларига сертификатлар топширилди.
Танлов якунига кўра "Тараққиёт кўзгуси” ва "Mening oilam” газеталари ҳамда www.amunews.uz веб-сайти таҳририятларининг лойиҳалари ҳам ғолиб, деб топилди.
Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг қарорига кўра "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятига "Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ва жамиятда соғлом турмуш тарзини юксалтиришга кўмаклашиш” номли лойиҳа учун 14 миллион сўм, "Mening oilam” газетаси таҳририятига "Ёшлар ва ёш оилаларни намунали оилалар тажрибаси асосида кўп асрлик ва синовдан ўтган миллий анъана ва қадриятлар руҳида тарбиялашга кўмаклашиш” номли лойиҳа учун 14 миллион сўм, www.amunews.uz веб-сайти таҳририятига "Оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилиги ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини, айниқса, қишлоқ жойларда ривожлантиришга кўмаклашиш” номли лойиҳа учун 14 миллион сўм миқдорида давлат гранти ажратилди.
Суратда: Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси А.Саидов (ўнгда) таҳририятлар бош муҳаррири Ғ.Ешниёзовга давлат гранти сертификатини топширмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶