13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:03
Фан ва таълим 👁 383

АМЕРИКАЛИК ПРОФЕССОР ЎҚИТУВЧИ ТУМАНИМИЗДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБГА ТАШРИФ БУЮРДИ

АМЕРИКАЛИК ПРОФЕССОР ЎҚИТУВЧИ ТУМАНИМИЗДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этишга ягона ёндошувни шакллантириш, ушбу мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнига жалб қилиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Президент фармонига кўра, мамлакатимиздаги барча ихтисослаштирилган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилган эди. Туманимизнинг Манғит шаҳридаги Нукус давлат педагогика институти қошидаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ҳам Агентлик тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабга айлантирилди. Август ойида қатъий талаблар асосида ўтказилган тест синовлари орқали ўқувчилар мактабга қабул қилинди. Шунингдек, ўқитувчилар ҳам белгиланган тест синовлари натижаларига кўра ишга олинди.

Айни кунда ушбу мактабда таълим-тарбия жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилаётир. Шунингдек, ихтисослик фанларидан таълим дастурларини такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш мақсадида математика, информатика, физика, кимё, биология ва чет тили фанларидан таълим дастурларини такомиллаштириш жараёнига малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш, илғор миллий ҳамда хорижий тажрибалардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг 22 октябрида туманимиздаги ихтисослаштирилган мактабга инглиз тили фани ўқитувчиси Мавлуда Ниёзова таклифига биноан америкалик профессор ўқитувчи ESN, яъни “инглиз тилида сўзлашувчи халқлар” номли лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини оширишга, таълим бериш жараёнига янги инновацион технологияларни татбиқ этишга масъул бўлган Маурин Руней ташриф буюрди.

Меҳмон ушбу муассаса синфхоналарида инглиз тилини ўқитиш жараёнини кузатди ва юқори самарага эришиш борасида ўз тавсия ва таклифларини берди. Шунингдек, муассасада инглиз тилини қунт билан ўргатаётган тренер ўқитувчи Мавлуда Ниёзова раҳбарлигида тайёрланган тадбирда ҳам иштирок этди.

Тадбирда ўқувчиларнинг инглиз тилида ижро этган шеърлари, қўшиқлари, саҳна кўринишлари Маурин Руней хонимга жуда ёқди ва уларнинг инглиз тилини чиройли талаффуз қилишидан завқланди.

Тадбир сўнгида у ўқувчилар билан инглиз тилини қандай ўрганаётганликлари, дарсликлар ҳақида суҳбатлашди. Ўқувчиларнинг Америка таълим тизимига оид берган саволларига батафсил жавоблар берди ва уларнинг қизиқишларидан қувонганини изҳор этди.

Шу куни меҳмон туманимизнинг Олмазор маҳалласидаги Хотира хиёбонида, хиёбондаги музейда ҳам бўлиб, тарихимизга оид экспонатларни эътибор билан томоша қилди ва туманимизга ташрифидан жуда мамнун бўлди.

Маурин Руней қадимий Чилпиқ қўрғонида ҳам бўлиб, обида тарихи ҳақидаги маълумотларни қизиқиб тинглади. Америкалик профессор ўқитувчининг ташрифи ва бу ердаги таълим ҳақидаги илиқ фикрлари муассасада таълим олаётган ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам юқори мотивация берди. Улар тадбирларни ташкиллаштирган муассаса ўқитувчилари Мавлуда Ниёзова, Моҳира Шомуродова, Муҳайё Тоировалардан жуда миннатдор бўлдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026