12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:34
Саломатлик 👁 371

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛИДА

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛИДА

Юртимизда сўнгги йилларда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Айниқса, “Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор” тамойили асосида тиббий хизмат сифатини ошириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, туманимизда ҳам тиббиёт соҳасидаги эзгу ишларнинг кўлами кенгаймоқда. Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси янада мустаҳкамланиб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланмоқда. Амударё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли янги туғруқ мажмуасининг бунёд этилаётгани, қад ростлаётгани ҳам бунинг яққол ифодасидир.

Айни пайтда аҳолига хизмат кўрсатилаётган туман Тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси 95 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан туғруқ бўлими 60 ўрин, ҳомиладорлар патологияси бўлими 35 ўриндан иборат. Муассасада 5 та туғруқ зали, 2 та операция хонаси мавжуд. Ҳар бир палата 4 ўринга мўлжалланган. Лекин амалдаги тегишли санитария қоида ва меъёрлари талабларига асосан эса ҳар бир палатага 2 нафардан аёл жойлаштирилиши керак. Алоҳида боғлов хонаси, муолажа хонаси, кўрик хоналари учун ҳам жой етишмайди.

Туғруқ бўлими ва ҳомиладорлар патологияси бўлими алоҳида, мослаштирилган биноларга жойлашган бўлиб, бу ўз навбатида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўламига салбий таъсир кўрсатади. Чақалоқлар учун интенсив терапия хоналари майдон жиҳатидан талабга жавоб бермайди. Бундан ташқари, қабул бўлимида алоҳида кириш-чиқиш учун қулайлик йўқ.

Ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган туман Марказий шифохонасининг туғруқ комплекси биноси 2012 йилда мослаштирилиб капитал таъмирланган бўлиб, марказлашган канализация тизими ҳам мавжуд эмас. Туман Тиббиёт бирлашмасида туғруқхона комплекси биносининг эскирганлиги, амалдаги санитария қоида ва меъёрлари талабларига жавоб бермаслиги, аҳоли ва туғруқлар сонининг табиий кўпайиши ҳисобга олиниб, янгидан замон талабларига мос туғруқхона комплекси қурилиши зарурлиги бўйича таклиф Президентимизга Қорақалпоғистонга ташрифи давомида етказилган эди. Бу таклиф эътиборга олиниб, тегишли дастурга киритилди.

Шундан сўнг, Тиббиёт бирлашмасида янги – қиймати 14,4 млрд. сўмга тенг бўлган 90 ўринли 4 қаватли туғруқ комплекси замонавий лойиҳаси тасдиқланди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирги вақтда давом этаётган қурилиш ишлари “Темир бетон” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Ушбу объект учун 14,4 млрд. сўм маблағ ажратиб берилгани, замонавий кўринишдаги бинони қуриш ишлари бошлангани репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш масалаларига давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори натижасидир.

Янги лойиҳа асосида қурилаётган мазкур замонавий иморатдаги иситиш ва совутиш тармоқлари илғор технологиялар асосида такомиллаштирилади. Катта ҳажмда олиб борилаётган қурилиш ишлари натижасида барча шарт-шароитлар яратилган бино қад ростлайди. Шу билан бирга ушбу янги муассаса энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.

Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳомиладорларга ғамхўрлик кўрсатиш, эртамиз эгаларининг соғлом туғилишига шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган бу эзгу иш туманда тиббий хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқиш имконини беради.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026