28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:54
Саломатлик 👁 308

БОБУР НОМЛИ ОВУЛИДАГИ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИБ КЕЛМОҚДА

БОБУР НОМЛИ ОВУЛИДАГИ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА АҲОЛИГА СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИБ КЕЛМОҚДА

Юртимизда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида кам самарали қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб, уларнинг негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилган эди. Айни пайтда улардаги кундузги стационарларда беморларга педиатр, терапевт, акушер-гинеколог, стоматолог, жарроҳ каби тор соҳа мутахассислари хизмат кўрсатиши йўлга қўйилган.

Саломатликни мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш йўлида замонавий шароит яратишга қаратилаётган бу каби алоҳида эътибор одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашида, эртанги кунга ишончи янада ортишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Амударё туманидаги Бобур номли овулда жойлашган 4-сонли оилавий поликлиникада ҳам тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида аниқ тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, уларнинг ижроси тўлиқ таъминланмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли ушбу оилавий поликлинкада кўрсатилаётган тиббий хизматдан ҳудуд аҳолиси жуда мамнун.

Мазкур тиббиёт масканида ҳудуддаги 10 минг 891 нафар аҳолига хизмат кўрсатилади. Шундан 5 минг 529 нафарини эркаклар, 5 минг 362 нафарини аёллар, 3 минг 378 нафарини 14 ёшгача бўлганлар, 576 нафарини 15-17 ёшгача бўлганлар, 6932 нафарни эса 18 ёшдан катталар ташкил қилади. Шунингдек, 1 ёшгача бўлган болалар 240 нафар, туғиш ёшидаги аёллар 2 минг 781 нафардан иборат. Оилавий поликлиника ҳудудида 7 та мактаб, 4 та давлат ва 1 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд.

Муассасадаги тиббий хизматлардан Бобур номли овул аҳолисидан ташқари, Жумуровул маҳалласи ва Жумуртов шаҳарчаси фуқаролари ҳам фойдаланади. Ҳудуддаги 1 минг 960 та хонадонга 6 нафар умумий амалиёт шифокори ва 30 нафар ўрта тиббиёт ходими, шундан 17 нафари патронаж ҳамширалари бириктирилган.

Оилавий поликлиникада шифокор ва патронаж ҳамширалар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги оилалар тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш борасида ҳам тегишли чора-тадбирларни амалга оширишмоқда. Айрим ҳолларда беморларни уйида кўрикдан ўтказиш ва зарур муолажаларни амалга ошириш, эмлаш орқали турли юқумли касалликларнинг олдини олиш ишлари йўлга қўйилган.

Ҳудудда рўйхатга олинган фертиль ёшидаги аёллар саломатлиги ҳам доимий назоратда. Ўтган 2021 йилнинг 9 ойи давомида ҳудудда 174 нафар, жорий 2022 йилнинг 9 ойи давомида эса 170 нафар чақалоқ туғилиши қайд этилди. Жорий йилнинг 9 ойда рўйхатга олинган 234 нафар ҳомиладор аёлларга Вазирлар Маҳкамасининг “Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида поливитамин, витамин комплекслари берилиб борилмоқда. Ҳисобдаги аёлларнинг 17 нафари республика Скрининг марказида тўлиқ текширувдан ўтишга юборилди. Шунингдек, ҳудуддаги 70 ёшдан катта бўлган 285 нафар қарияларга кальций Д3 препаратлари тарқатилди.

Поликлиникада бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, лаборатория, соғломлаштириш муолажаларини амалга ошириш хоналари ишлаб турибди. Айниқса, тор доирадаги мутахассисларнинг фаолият кўрсатаётгани аҳолига кўплаб қулайликлар яратмоқда.

Туман марказидан олисда жойлашган ҳудуддаги ушбу маскан тиббиёт ходимларининг самарали фаолияти ва бу ерда яратилган замонавий шароитлар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва саломатлигини янада яхшилаш, юқумли касалликлар бўйича барқарор ҳолатни сақлаш ҳамда болалар ўртасида касалликка чалиниш ҳолатларини камайтириш имконини бермоқда. Тиббий кўрик ва маслаҳат учун туман марказига қатнашларига ҳожат қолмагани, узоғи яқин бўлганидан, шу ернинг ўзида сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти яратилгандан Бобур номли овул аҳолиси жуда мамнун.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026