12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:58
Саломатлик 👁 396

ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Президентимиз жорий йил 18 март кунги соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказган “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотида аҳоли соғлиғини сақлаш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш бўйича кўпгина вазифалар белгиланган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда контейнер маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш белгиланган эди.

Қарор ижросини юзасидан Амударё туманида ҳам амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Шу кунгача туманимизда 11 та контейнер типидаги маҳалла тиббиёт пунктлари, уларда фаолият юритувчи тиббий бригадалар ташкил этилди.

Боғ маҳалласидаги маҳалла тиббиёт пункти айни кунда 2005 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Умумий амалиёт шифокори Гулбаҳор Тўраева раҳбарлик қилаётган маҳалла тиббиёт пункти тиббий бригадасида Малика Абдуллаева, Меҳрибон Норбоевалар ҳамшира, Умида Собирова эса доя бўлиб меҳнат қилишади.

Ҳудудда 555 нафар туғиш ёшидаги аёллардан, 37 нафар турли ёшдаги ногиронлиги бўлган фуқаролардан, болалар аҳволидан хабар олиш, зарурат туғилганларини стационар даволанишга жалб этиш, нуронийлар, кексайиб, эркин ҳаракат қила олмай қолганларнинг соғлиғини назорат қилиш уларнинг зиммасида.

Шунингдек, аҳоли турли гуруҳлари орасида соғлом ҳаёт кечириш афзалликларини тарғиб этиш, соғлом авлодни тарбиялаш, касалликлар профилактикаси бўйича оммавий ва индувидуал тарғибот тадбирларини олиб бориш, профилактик иммунопрофилактик, диагностик ва даволаш муолажаларини амалга ошириш каби тиббий хизматлар учун энди Боғ маҳалласи аҳолисида неча чақирим йўл босиб, Манғитга қатнаб юрмайдиган бўлди. Маҳалла тиббиёт пункти тиббий бригадаси аъзолари чақирувга биноан уйларига бориб ҳам кўрикдан ўтказаётгани, зарур ҳолларда муолажа қилиб, керакли дори-дармонларни бераётгани аҳолининг орзулари рўёби бўлаётир.

Маҳаллада соғлом турмуш барқарор бўлишида маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, профилактика инспектори ҳамкорлиги йўлга қўйилгани кутилган самарани бераяпти.

Маҳаллада истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Муҳайё Адамова бир ҳафта муқаддам жарроҳлиқ операциясини бошидан ўтказди.

Уни эндиликда нафас етишмовчилиги, умумий ҳолсизлик ва баданининг кесилган жойларида сурункали оғриқ безвота қилаётгани учун тиббиёт пунктига кўрикка келди. Олий тоифали, малакали шифокор Гулбаҳор Тўраева уни синчиклаб текшириб, даво муолажаларини буюриб, зурар дорилар берди ва уларни қай тарзда қабул қилиш йўл-йўриқларини тушунтирди. Қон босими ошишидан шикоят қилиб келган фуқарога ҳам зарур дори-дармонлар пункт ҳисобидан бепул берилди.

Тиббиёт пункти фаолиятини кузатган киши бу ерга ташриф буюраётганлар йўл босиб туман марказига бориб юрмай, ўз ҳудудларида малакали тиббий хизматдан фойдаланаётганликларидан мамнун бўлиб кетаётганига гувоҳ бўлади. Бу эса тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун эканлигининг амалдаги ифодасидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026