12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:14
Спорт 👁 447

ФАХРИЙ ЎҚИТУВЧИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

ФАХРИЙ ЎҚИТУВЧИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўқитувчилик дунёдаги энг эъзозли, шарафли ва машаққатли касбдир. Инсонни мурғаклигидан илм дунёси сари етаклаб, комиллик сари йўналтирувчи касб эгалари ҳар қанча ҳурмат-у эҳтиромларга лойиқдир.

Амударё туманидаги 11-сонли мактабда 40 йил жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб, кўплаб шогирдлар етиштирган, туманимизда спортнинг волейбол тури ривожига муносиб ҳисса қўшган Гулмирза Собиров ана шундай, эл эъзозидаги инсонларнинг бири.

Яқинда Қипчоқдаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида фахрий ўқитувчи Гулмирза Собировнинг 80 йиллигига бағишлаб волейбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Дарёбўйи маҳалласи ёшлар етакчиси Шаҳло Ўрозбоева ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада Дарёбўйи, Уйшин маҳаллалари, Қипчоқ, Чойкўл, Қангли овуллари ёшларининг 5 та волейбол жамоалари ўзаро куч синашиш учун йиғилдилар.

Тадбирда Гулмирза Собировнинг 80 йиллиги муносабати билан Дарёбўйи маҳалласи ёшлар етакчиси Шаҳло Ўрозбоева, 22-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Шавкат Нурекеев, 65-сонли мактаб ўқитувчиси Санжар Ўрозбоев, Бештом маҳалла фуқаролар йиғини раиси Озод Сийтимов, Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Нураддин Холбоевлар устоз ўқитувчи ҳақида йиғилганларга илиқ хотираларини гапириб бердилар. Ҳудуд аҳолиси орасида ўз меҳнатлари билан улкан эътибор қозонган фахрий муаллимнинг таълим беришдаги фидойиликлари, ўзига хос услублари тилга олинди.

Мусобақалар бошланишига старт берилиши барча йиғилганларнинг диққат-эътиборини ўйин майдонига жамлади. Бешта жамоа аъзолари ҳам ғолиблик учун астойдил интилиб, ҳамжиҳатликда муросасиз курашдилар. Маҳоратли ва тажрибали жисмоний тарбия ўқитувчилари мусобақани одиллик билан бошқариб бордилар.

Мусобақа якунлангач, ташкилочилар – Гулмирза Собировнинг бир гуруҳ шогирдлари уни табаррук ёши билан қутлаш учун хонадонига ташриф буюришди. Нуроний устозга халқимизнинг миллий кийими – чопон кийдириб, совға-саломлар ҳадя этишди.

Фарзандлари, невара-чеваралари ардоғида кексалик гаштини суриб яшаётган Гулмирза Собиров ўзининг 80 йиллиги муносабати билан мусобақа уюштиришга бош бўлган маҳалла ёшлари етакчиси Шаҳло Ўрозбоевага, йўқлаб келган барча шогирдларига миннатдорчилик билдирди.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, фахрий муаллим 40 йил мобайнида мактабда ўқувчиларнинг соғлом, жисмонан бақувват бўлиб вояга етишлари учун фидойилик қилиш билан бирга, намунали оила соҳиби сифатида турмуш ўртоғи билан фарзандларини ҳам одобли, эл хизматига камарбаста қилиб вояга етказдилар. Унинг барча фарзандлари ота касбини эъзозлаб, турли мактабларда ёш авлодга таълим-тарбия беришаяпти.

Устоз атрофида жам бўлган собиқ шогирдлар булар ҳақда, ўзларининг ҳаётида Гулмирза Собировдан олган сабоқларининг нечоғлик аҳамиятли бўлганлиги ҳақида суҳбат қурдилар. Хотиралар тилга кирган лаҳзаларда “Устоз отангдай улуғ” деган халқимизнинг нақли яна бир бор ўз ифодасини топгандай бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026