12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:35
Саломатлик 👁 349

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошевнинг тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига БАЙРАМ ТАБРИГИ

Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошевнинг тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига БАЙРАМ ТАБРИГИ

Азиз шифокор ва ҳамширалар, қадрли саломатлик посбонлари!

Аввало, инсон соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашдек олижаноб ишга ўз ҳаётини бағишлаган Сиз азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимлиги, қолаверса бутун амударёликлар номидан чин қалбимдан табриклайман!

Инсон борки, ҳаёти давомида албатта шифокор ёрдамига эҳтиёж сезади. Соғлом инсонгина оиласига наф келтириб, давлат ва жамият ривожига ҳисса қўшади. Шу боисдан ҳам, аҳоли саломатлигини асраш, тиббиёт ходимларининг меҳнатини эъзозлаш ва рағбатлантириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда бу соҳада ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Соғликни сақлаш тизимига илғор технологиялар жорий қилиниб, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Энг чекка қишлоқларда ҳам тиббий пунктлар, оилавий поликлиникалар ташкил қилиниб, аҳоли малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олинмоқда. Энг муҳими, тиббиёт ходимларининг иш ҳақларини ошириш, ижтимоий муҳофазасини яхшилашга эътибор қаратилиб, жамиятда шифокорларнинг нуфузини ошириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Амударё туманида ҳам тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар амалда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Соҳа ходимлари фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини асраш, уларни патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш борасидаги масъулиятли вазифаларини фидойилик билан бажаришмоқда.

Ўз навбатида давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ҳам тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Соҳага ҳар йили маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳам маблағ йўналтирилиб, тиббиёт масканларига турли ускуна ва жиҳозлар харид қилинмоқда.

Масалан, биргина жорий йилда тиббий асбоб-ускуналар харидига 1,2 млрд сўм, 2021 йилда 1,3 млрд сўм, 2020 йилда 2,1 млрд сўм маблағ ажратилди. Натижада, 7 та оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати анча ошди.

11 та олис ва чекка маҳаллаларга махсус контейнерлар ўрнатилиб, 1,3 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ўз навбатида туман марказидан олис ҳудудларда яшовчи 32 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан 4,9 млрд сўм эвазига 2 та объектда, яъни Қангли оилавий шифокор пункти ва 72-сонли оилавий поликлиникада қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Манғит шаҳрида қиймати 14,3 млрд. сўмлик 90 ўринли янги туғруқ бўлими биносини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш ва тиббиёт ходимлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасидир.

Қадрли тиббиёт ходимлари!

Мамлакатимизнинг тараққий этиши, миллат бардавомлиги энг аввало аҳоли саломатлигига боғлиқ. Бу борада эса тажрибали ва малакали, ўзгалар саломатлиги учун ўз оромидан воз кечиб меҳнат қилаётган Сиз каби азиз ва қадрли тиббиёт ходимларининг ўрни алоҳида.

Инсоннинг ҳали хомила пайтидан тортиб, дунёга келиши, соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши, вояга етиши жараёнида, бир сўз билан айтганда, умри давомида саломатлик посбонларининг кўмаги ва тавсияларига эҳтиёж бўлади. Шундай экан, ҳар биримиз Сизнинг машаққатли меҳнатларингизни эътироф этиб, фидокорона хизматларингиз учун таъзим қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, сиз орқали юртимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаймиз! Ҳамиша машаққатли меҳнатларингизнинг роҳатини кўриб, шарафли касбингиздан камол топиб, давлатимиз ва жамиятимиз, эл-юртнинг эъзозида юришингизга тилакдошмиз!

Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли тиббиёт соҳаси ходимлари!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026