12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:55
Жамият 👁 364

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ЎРТАСИДА “КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ЎРТАСИДА “КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош қомусимиз бўлмиш Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини билиш, ундаги моддаларни ўрганиш ҳар бир юртдошимизнинг фуқаролик бурчи ҳисобланади. Амалдаги қонунларимизнинг жамиятимизда, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиниши уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, жамоатчилик назорати шаклланишида ҳамда мамлакатимизда қонун устуворлиги таминланишида муҳим ўрин тутади.

12 ноябрь куни Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабида “Адолат” социал демократик партиясининг Амударё туман Кенгаши томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Конституция билимдони” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши раиси Ўктам Йўлдошев сўзга чиқди ва бу каби танловлар ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ижтимоий адолат, қонун устуворлиги ва барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш, жамиятда, айниқса, ёшлар орасида ҳуқуқий маданиятни шакллантиришни ўз устувор вазифаларидан деб белгилаганлигини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг, иштирокчиларни адолатли баҳолаш ва жараённи назорат қилиб борилишини таъминлаш мақсадида танлов низомига кўра ҳакамлар ҳайъати сайлаб олинди. Ҳайъат аъзолигига партия фракциясидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мансур Ўрозбоев, “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши раиси Ўктам Йўлдошев, партиянинг хотин-қизлар қаноти раиси Насиба Ҳайитмуродова, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Фаррух Қодирбергановлар бир овоздан маъқулланди.

Танловда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Асалой Бахтиёрова, Амударё муҳандислик технукумининг 2-курс талабаси Шаҳло Ибодуллаева, 40-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ширин Шариповалар ғолиблик учун тенгдошлари билан ўзаро баҳсга киришишди.

Танлов низомига асосан иштирокчиларнинг билимлари “Танишув”, “Савол-жавоб” ҳамда “Эркин мавзу” шартлари асосида баҳолаб борилди.

Жараён давомида ёшлар махсус тайёрланган саволларга батафсил жавоб беришди ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда амалдаги Қонун ҳужжатларидан хабардорлигини, сиёсий-ҳуқуқий билимларини намоён этишди.

Кўрик-танлов иштирокчилари ўз чиқишларида Конституция ва қонунларни билган киши ўз хатти-ҳаракатини қонун доирасида амалга оширишини, бошқаларнинг ҳамда жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва эркини ҳурмат қилишини қайд этишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра 40-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ширин Шарипова 1-ўрин, Амударё муҳандислик техникумининг 2-курс талабаси Шаҳло Ибодуллаева 2-ўрин, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Асалой Бахтиёрова 3-ўринни эгаллади. Иштирокчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танловда 1-ўринни қўлга киритган Ширин Шариповага Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма берилди.

Партия томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бирга уларни Конституциянинг ҳар бир моддасини уқиб олишга, мазмунан англашга ундаши билан аҳамиятлидир.

Шоҳзод Қурбонбоев, ҚДУ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026