12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:30
Сиёсат 👁 556

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Амударё туманида бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Амударё туманида бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Амударё туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида 15 ноябрь куни туманда бўлди.

Дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси тумандаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, қурилиш суръати белгиланган режадан орқада қолаётга объектлар – 27-сонли мактаб ва 30-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Шундан кейин туман ҳокимлиги биносида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Амударё тумани фаоллари, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги вазирликлар, бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда туман аҳолиси кундалик ҳаётида учраётган муаммоларга ечим топиш, аҳолининг фаровон турмуш кечиришини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва бу йўналишда баъзи соҳаларда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида сўз юритилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда кўпчилик бюджет ташкилотларида давлат бюджетидан ажратилган маблағларни тасарруф этиш жараёнида молиявий хато-камчиликлар учраётгани, маблағларни мақсадсиз ишлатилиш ҳолатлари рўй бераётганлиги алоҳида таъкидланди. Ўрганишлар давомида Амударё туманида ҳам шу каби нохуш ҳолатлар аниқланган. Бу каби қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорланишининг олдини олиш бўйича мутасаддиларга ҳамда иқтисодий соҳа масъулларига тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда ҳам қатор камчиликлар мавжудлиги, асосан ҳудуд аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коммунал хизматлар сифати, турар жой билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш масалаларида кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, таълим, ёшлар билан ишлашиш, транспорт хизматини кўрсатиш, давлат дастурлари ижросини таъминлаш, маҳсулотларини экспорт қилиш каби соҳаларда қўшимча имкониятлар мавжудлиги таъкидланиб, уларни ишга солган ҳолда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суратини янада яхшилаш лозимлиги айтиб ўтилди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни, айниқса аёл-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлаш борасида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Шу куни Амударё тумани Бойовул маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган Малика Аҳмедовага Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев томонидан Президентимизнинг совғаси – 2 хонали уй совға қилиниши ҳам бу борада амалга оширилаётган ишларнинг амалий исботи бўлди.

Бундан ташқари, оиланинг доимий даромад манбаини яратиш мақсадида икки нафар фарзанднинг онаси Малика Аҳмедова туманидаги 43-сонли мактабгача таълим ташкилотига ишга жойлаштирилди.

Йиғилиш якунида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан жорий йил якунигача тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш мақсадлари учун жами 20 миллиард 855,3 миллион сўм маблағ ажратилиши таъкидланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026