13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:03
Фан ва таълим 👁 273

18-сонли мактабда “English party” деб номланган тадбир ўтказилди

18-сонли мактабда “English party” деб номланган тадбир ўтказилди

Кейинги йилларда жамиятнинг турли соҳаларидаги тараққиёт натижасида чет тилларини биладиган мутахассисларга бўлган талаб ортиб, чет тилиларнинг ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жаҳонга юз тутган илғор давлатлар меҳнат бозорининг асосий талаби − чет тилида бемалол мулоқот қила оладиган, компьютер технологияларидан хабардор, инновацион ғояларга бой ва ўз услубига эга бўлган кадрлардир. Шу сабабли ҳам бугунги кунда мамлакатимизда чет тилларини ўрганиш ва ўргатишга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучлироқдир.

Қолаверса, халқимизда қадимдан “Тил билган – эл билар” деган нақл бор. Ўз она тилидан ташқари бошқа халқлар тилини ўрганган инсоннинг дунёқараши, фикрлаш доираси кенг бўлибгина қолмай, ўша халқнинг урф-одати, маданияти билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳам айнан шу мақсадларга қаратилган бўлиб, мазкур ҳужжат хорижий тилларни ўрганиш ва ўргатиш даражасининг янада ошишида муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Умумтаълим мактабларида ноябрь ойи хорижий тиллар ойлиги деб эълон қилингани эса ўқувчиларнинг чет тилларини ўрганиш кўникмаларини янада оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

26 ноябрь куни Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 18-сонли умумтаълим мактабида хорижий тиллар фан ойлиги доирасида “English party” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда мактабнинг илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, фан ўқитувчилари, ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирни мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Нурулла Хўжаметов очиб берди ҳамда ўқувчиларга хорижий тилларни ўрганишнинг афзалликлари, тил билган инсон қандай муваффақиятларга эришиши мумкинлигига ҳаётий мисоллар орқали тўхталиб ўтди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари ўзларининг тайёрлаган гўзал рақслари, саҳна кўринишларини иштирокчилар эътиборига ҳавола қилишди.

Мактабнинг 7-синф ўқувчилари томонидан “Шолғом” эртаги инглиз тилида намойиш этилгани барча ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. 10-синф ўқувчилари эса инглиз тилида ўқувчиларнинг талаффузида рўй бериб турадиган муаммоларни ҳажвий тарзда намойиш қилиб, барчанинг кайфиятини кўтаришди.

Тадбир якунида мактабнинг 1-тоифали инглиз тили фани ўқитувчилари Дилафрўз Тўраева ва Санъат Жумамурадовлар ўқувчиларга ўзлариниг энг эзгу тилакларини билдириб, тадбирга якун ясадилар.

Мактабларда чет тилини ўрганишдан асосий мақсад – мактаб ўқувчилари ўртасида тилга бўлган қизиқишни орттириш ва чет тилида мулоқотни мактаб даврида шакллантиришдан иборат.

Умумтаълим мактабларда чет тили фани ойлиги доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар эса ўқувчиларнинг билим доираси янада ошишига, нутқининг ривожланишига, уларнинг ўз истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқаришларида муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Қувонарлиси, ойлик доирасида бўлиб ўтаётган ҳар бир тадбирда ўқувчилар фаол иштирок этишмоқда. Мазкур тадбир ҳам ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга қизиқишларини янада оширгани билан аҳамиятли бўлди.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026