12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:59
Фан ва таълим 👁 501

1-СОНЛИ МАКТАБДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

1-СОНЛИ МАКТАБДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ноябрь ойининг охирги ҳафтасида умумтаълим мактабларида ўтказилган хорижий тиллар фан ойлиги доирасидаги тадбирлар умумлаштирилиб, ушбу тадбирларнинг ўқувчи-ёшлар билим ва иқтидорларини ривожлантиришдаги аҳамияти хорижий тиллар услуббирлашмаси аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.

Бу борада Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумтаълим мактабининг хорижий тиллар услуббирлашмаси аъзолари ҳам сезиларли ютуқларга эришдилар. Хусусан, фан ойлиги давомида мактабнинг фаол ўқитувчилари Муҳаббат Худойберганова, Зевар Атажанова, Фариза Ражабова, Муҳаммаджон Мадаминовлар ўзаро ҳамкорлик асосида иш юритишиб, ноябрь ойининг ҳар бир ҳафтасида мавзулаштирилган очиқ дарслар, синфлараро ва ҳар бир синфда гуруҳлараро қизиқарли савол-жавоб кечалари, заковат ўйинлари, топишмоқлар, тез айтишлар, шеърий баҳслашувлар ташкил этишиб, ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган иштиёқ ва иқтидорларини рағбатлантириб бордилар.

Бу тадбирларда ўқувчилар бир-бирлари билан инглиз тилида мулоқотлар олиб бордилар, инглизча шеърлар айтиб, ашула ва рақслар ижро этдилар. Инглиз адабиёти намоёндаларининг асарлари қаҳрамонлари ҳақида ҳикоя қилишиб, жонажон Ўзбекистонимиз ҳақидаги ғурур ва ифтихор туйғуларини инглиз тилида ифодалаб бердилар.

Фан ойлигининг сўнгги ҳафтаси янада қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Ўқувчилар янги ўқув йилининг 1-чорагида инглиз тилидан олган билим ва кўникмаларини саҳна кўринишлари, инглиз тилида ўзлари ёзган иншо ва баёнлар орқали намойиш этдилар.

Шунингдек, фан ойлиги давомида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун муносабати билан алоҳида тадбир ўтказилиб, ўқувчилар Ўзбекистон байроғи қабул қилиниш тарихи ва байроқ рангларининг рамзий маънолари ҳақида инглиз тилида ўз фикрларини баён қилишиб, сана муносабати билан шеърлар айтдилар ва мустақилликни мадҳ этувчи ашулаларни инглиз тилида ижро этдилар.

Фан ойлигининг якуний тадбирида 7-синф ўқувчилари ўртасида “Happy english” мавзусида беллашув ўтказилди. Унда ўқувчилар 2022-2023 ўқув йилида жорий этилган янги инглиз тили дарслиги орқали ўқув йилининг 1-чорагида олган билимлари, янги намунадаги дарсликнинг афзаллик томонлари ҳақида фикр юритишиб, ўзларининг хорижий тилларни ўрганиш жараёнида эришаётган ютуқлари хусусида инглизча мулоқот ташкил этишди. Шу орқали ўқувчи ўқувчининг билимини синовдан ўтказиб, бири-биридан ўрганиш ва бири-бирига ўргатиш, яъни ўрган ва ўрган тамойилини амалда намойиш этдилар.

Фан ойлигининг умумлаштирилган якуний тадбири ўқувчиларнинг биринчи чораклик даврида эгаллаган билим ва салоҳиятларини шаффофлик асосида баҳолаш имконини берди ва бу хорижий тиллар ўқитувчилари учун бир-бирларининг тажрибаларини ўрганиш ҳамда амалиётда қўллаш имконини яратди.

Хорижий тиллар фан ойлигининг якунига бағишланган тадбир якунида ойлик доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёриқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026