2022 йилнинг ноябр ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан бюджетга 7 млрд 914,2 млн. сўм миқдорида солиқ тўланди
Амударё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Сеитовнинг тадбиркорларга ҳисобот ва мурожаати
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.
Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида мунтазам равишда, батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.
Бугунги кунда ҳам “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туман солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, сайёр солиқ маслаҳатлари кўрсатилмоқда.
Масалан, ноябрь ойи давомида 395 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ органларига алоқадор масалалар бўйича 266 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 13 та субектларнинг 25,2 миллион сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди ёки бошқа солиқ турларидан қарздорлик ҳисобига сингдирилди.
Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганларидек, солиқ тўловчиларга ҳақиқий маънода кўмакчи, ўргатувчи бўлиш солиқ органларининг бош вазифасига айланмоқда. Шу маънода, тадбиркорлар учун янада енгиллик яратиш учун “Автокамерал” автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишга туширилиши соҳадаги янгилик бўлди.
Туман бўйича 274 та субектда “Автокамерал” дастури орқали текширишдан олдинги тахлил натижасида субектлар томонидан ўз ихтиёри билан солиқ хисоботларни тўғрилаб ДСИга қайта хисобот тақдим қилди натижада 205,6 млн.сўмга қайта хисобот олинди.
Бу тизим орқали, солиқ органлари солиқ тўловчилар фаолиятида текширувдан олдинги таҳлилларни, эътибор қаратинг текширишларни эмас, таҳлилларни ўтказиши мумкин. Яъники, солиқ тўловчи фаолияти давомида қандайдир хатоликларга йўл қўяётган бўлса ёки ҳисоботларида қандайдир тафоввутлар кузатилаётган бўлса, автоматлашган тизим дарҳол солиқ тўловчининг шахсий кабинетига хатоликларни тузатиш ҳақида хабарнома жўнатади. Ақлли дастур ўзи камчиликларни аниқлаб, ўз вақтида тадбиркорга кўмакчи бўлиб, хабар бериб боради. Энг муҳими, бунда инсон омили аралашилмайди.
Амударё тумани давлат солиқ инспекцияси жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг каиюлтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари, ходимлари томонидан тадбиркорлик субектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ноябр ойида 72 та корхонадаги 112 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар иш ўринларига эга бўлди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 31 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 64 нафар, ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 17 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва буджетга 12,3 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
2022 йилнинг ноябр ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан бюджетга 7 млрд 914,2 млн. сўм миқдорида солиқ тўланди. Бу борадаги прогноз 6 млрд 352,2 млн.сўм бўлиб, режа 1 млрд 562 млн. сўм ортиғи билан яъни 124,6 фоизга бажарилди.
Жорий йил мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Амударё туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 135 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 та мурожаат турли хил сабабларга кўра рад қилинган. Уларнинг 99 тасида сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, савдо қоидалари бузилаётганлиги тасдиқланди.
Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, бугунги тадбиркор кечагисидан тубдан фарқ қилади. Қонунчилигимиз ҳам улар учун қатор энгиллик ва қулайлик яратишга қаратилган. Бунинг натижасида, иқтисодиётда хуфёна бозор механизмларига ўз-ўзидан чек қўйилмоқда. Ҳалол тадбиркор учун шаффоф ва қонуний ишлайдиган давр келди. Шу боис, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланувчилар сони бугун 866 нафарни ташкил этмоқда.
Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг октябрь ойи якуни билан туманда 128 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.
Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶