13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:01
Фан ва таълим 👁 357

БЕШТОМ МАҲАЛЛАСИДАГИ 24-СОНЛИ МАКТАБДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

БЕШТОМ МАҲАЛЛАСИДАГИ 24-СОНЛИ МАКТАБДА ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Республикамизда 1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун, қорақалпоқ тили байрами сифатида кенг нишонланади. Жорий йилда ҳам ушбу санага 33 йил тўлгани муносабати билан катта байрам тадбирлари ташкил этилди.

Амударё туманининг Бештом маҳалласидаги қозоқ ва ўзбек тилига ихтисослашган 24-сонли мактабда қорақалпоқ тили байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Мактабнинг қорақалпоқ тили фани ўқитувчилари ва ўқувчилар томонидан тайёрланган ушбу тадбирда туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат маркази маъсул ходимлари ҳам иштирок этишди. Тадбирни мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Гулойим Умирбекова очиб берди ва барчани байрам билан табриклади.

Айтиш жоизки, мазкур мактабда 333 нафар ўқувчига 48 нафар малакали педагоглар томонидан замонавий технологиялар асосида таълим-тарбия бериб келинмоқда. Ўзбек ва қозоқ тилига ихтисослашган ушбу мактабда икки навбатда 11 та синфда ўзбек ва 9 та синфда қозоқ тилларида таълим берилмоқда. Тажрибали ўқитувчилардан билим олаётган ўқувчилар туман ва республика миқёсида ўтказилиб келинаётган турли тадбир ва танловларда иштирок этиб, ютуқ ва муваффақиятларга эришиб келишмоқда.

Тадбирда мактабнинг қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Қамашай Жағалова сўзга чиқиб, маъруза қилди ва давлат томонидан тилни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга кенг тўхталиб ўтди. Дунёнинг ривожланган давлатларида давлат тилимиз халқаро лойиҳалар асосида тадқиқ этилаётгани, Туркиянинг Измир университетида қорақалпоқ тили ўргатилаётганини фахр билан эътироф этди. Шунингдек, янги лотин графикаси асосида қорақалпоқ тили имло луғати чоп этилгани, Навоий давлат педагогика институтида қорақалпоқ тили ва адабиёти йўналиши очилгани, Қуръон маънолари ва бошқа бир қатор диний китобларнинг қорақалпоқ тилидаги таржималари нашр қилингани, бу давлат тилимизга, халқимиз маънавиятига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик намунаси эканлигини тўлқинланиб сўзлади.

Шундан сўнг, мактаб ўқувчилари томонидан қорақалпоқ тилида шеърлар, қўшиқлар ижро этилди. Миллий рақслари ва қизиқарли саҳна қўринишларини намойиш этиб, тадбирга ўзгача файз бахш этишди. Қорақалпоқ халқ шоирлари ижодидан намуналарни ифодали тарзда айтиб беришди. Тадбир давомида иншолар танлови ўтказилди ва ғолиблар шу ернинг ўзида аниқланиб, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Тадбирга ташриф буюрган туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази масъуллари ҳам сўзга чиқиб, юртимизда давлат тили бўлган қорақалпоқ тилини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, ушбу тилда ижод қилиб, бадиий асарлар яратган буюк адиблар ҳақида сўзлашди. Ундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган ижод мактабининг очилганини, Чимбой туманида қорақалпоқ адабиётининг забардаст вакиллари Кунхўжа ва Бердақ шоирларнинг хотирасига мақбара ва музей қурилгани, улуғ шоирлар Бердақ, Ажиниёз ва Ибройим Юсуповлар асарларини кенг кўламда ўрганилаётганини алоҳида қайд этишди.

Қизиқарли ўтган тадбир давомида ўқувчилар қорақалпоқ тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётидаги обрўси ва нуфузини янада ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, юртимизда давлат тилини тўлиқ жорий қилишни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва шу каби бошқа маълумотларга эга бўлишди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026