28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 22:53
Фан ва таълим 👁 309

ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ТЕННИС МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ТЕННИС МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

5 декабрь куни Амударё туманидаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларининг жисмоний имкониятлари, билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказишга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Зокиржон Саъдуллаевлар иштирок этишди.

Тадбирда замонавий чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига қўйиладиган талаблар ҳақида Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов батафсил сўз юритди ва барчани 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий табриклади.

Шундан сўнг, тадбирда иштирок этаётган ўқитувчиларнинг билим ва жисмоний имкониятлари, иродаси ва кучини синовдан ўтказиш мақсадида улар ўртасида спортнинг теннис тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Қизғин ва қизиқарли баҳслар асосида ўтказилган теннис мусобақасида туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги деярли барча умумтаълим мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.

Маълумки, ҳарбий ватанпарварлик тарбияси умумий тарбиянинг таркибий қисми бўлиб, ёшларда Ватанни фидокорона ҳимоя қилишга тайёрлик ва бунга қодирликни шакллантиришга йўналтирилган. Унинг маънавий-маърифий ва назарий асоси эса Ватанни ҳимоя қилиш тўғрисидаги тегишли илм-фан соҳаларини пухта ўзлаштириш, шу билан бирга аждодларимизнинг тарихий ва замонавий амалий тажрибалари, илмий мероси ҳамда ҳарбий ватанпарварлик тарбияси билан боғлиқ умуминсоний қадриятлар ва замонавий қатъий талабларга узвий амал қилишдан иборатдир.

Ушбу ўта муҳим вазифани амалга оширишнинг илк босқичи – ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш, уларни турли ёт ғоя ва таҳдидлардан асраш, ўз мустақил фикрига эга, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш вазифаси умумтаълим мактабларининг чақириққа қадар бўлган ёшларни тайёрлаш фани ўқитувчилари зиммасига юклатилган. Чунки Президентимиз таъкидлаганларидек: “тарбия ва таълимни бир-биридан алоҳида ажратиб бўлмайди, бу икки жараён ўзаро уйғун, узлуксиз асосда ташкил этилгандагина одобли, юксак маънавиятли, билимдон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом, кенг дунёқараш, тафаккур ва замонавий касб-ҳунар эгаси бўлган ёшлар” айнан ана шу – чақириққа қадар бўлган ёшларни тайёрлаш бўйича фан ўқитувчилари таълим-тарбияси туфайли чиниқиб борадилар. Албатта, бундай зукко ёшларни чақириққа қадар тайёрлашда ушбу фан ўқитувчиларининг ўзлари жисмонан кучли, иродали ва маънавиятли, билимдон мутахассислар бўлмоғи жоиз.

Мусобақа якунида энг чиройли ўйин кўрсатган иштирокчи, энг яхши ракетка устаси, энг кучли ва иродали спортчи, энг билимдон ва зукко чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси йўналишлари бўйича ғолибларга тадбир ташкилотчилари томонидан совғалар берилди.

Мазкур маънавий-маърифий тадбир умумтаълим мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларини ўз соҳалари бўйича янада фаол ва билимдон бўлиш сари илҳомлантиргани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026