12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:38
Жамият 👁 361

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг хотира кечаси бўлиб ўтди

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг хотира кечаси бўлиб ўтди

Шу йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг 75 йиллигини кенг тарзда нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Қарорга мувофиқ 19 декабрь куни Амударё тумани Маданият бўлими биносида хотира кечаси бўлиб ўтди.

“Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг меҳнат йўли – ибрат мактаби” номли хотира кечасида туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбир аввалида устоз санъаткорлар томонидан мумтоз наволар ижро этилди.

Хотира кечасида Муса Тажетдинович Ерниязовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси асосида “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан суратга олинган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Сценарий муаллифи Кенесбай Каримов марҳумнинг умри давомида учраган тўсиқ ва қийинчиликларга қарамасдан қорақалпоқ халқи учун чин дилдан фидокорона хизмат қилганлигини унинг замондошлари, ҳамкасблари, яқинларининг хотиралари, самимий фикрлари орқали тўлиқ гавдалантириб берган.

Хотира кечасида туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов Муса Ерниязовнинг 18 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида фаолият юритиб, Қорақалпоғистон Республикасининг гуллаб-яшнаши йўлида бор куч, билим ва ғайратини сафарбар қилганлигини, ҳар бир соҳада эришилган салмоқли ютуқларни қорақалпоқ халқи Муса Ерниязовнинг номи ва фаолияти билан боғлашини айтиб ўтди.

Муса Ерниязовнинг амударёликлар учун чиндан ҳам қадрли эл оқсоқоли бўлганлиги, унинг туманга бўлган ташрифи давомида аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича билдирган таклиф ва тавсиялари ижроси бугунги кунда ўзининг ижобий самарасини бериб келаётганлиги таъкидланди.

Дарҳақиқат, унинг даврида Қорақалпоғистонда бошқа соҳалардан орқада қолаётган қишлоқ хўжалиги соҳаси гуркираб ривожланди. Юртимиз йирик саноат марказига айланди. Катта завод ва фабрикаларнинг ишга туширилиши, инвестицияларнинг кириб келиши сабабли очилган ер ости ва ер усти бойликлари бугунги кунда халқимизнинг турмуши фаровонлигига хизмат қилиб келмоқда.

Хотира кечасида “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Бекман Аллаберганов Муҳтарам Президентимизнинг бошлаб берган одилона сиёсатини Муса Ерниязов муносиб давом қилдирганини эътироф этиб ўтди.

У ўз нутқида Оролнинг чекиниши оқибатида юзага келган экологик муаммоларнинг олдини олиш, Устюрт, Мўйноқнинг турмушини янгилашда Муса Ерниязовнинг хизматлари катта эканлигини таъкидлади. Қолаверса, марҳум давлат ва жамоат арбобининг Амударё туманининг энг олис қишлоқларида бўлиб, ҳар бир соҳа ходимларининг муаммоларини тинглаши, уларни ўзининг ташвишидек қабул қилиб тезроқ ҳал қилишга ошиқиши ҳар бир раҳбар учун ўрнак ва ибрат йўли бўлиб келаётганлигини айтиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг порлоқ хотирасини ёд этиб у билан боғлиқ бўлган воқеаларни эсга олишди, унинг халқ манфаати йўлида қилган хайрли ишларини яна бир бор эътироф этишди.

 Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026