28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:14
Сиёсат 👁 233

Чойкўл овулида ёшлар билан учрашув ўтказилди

Чойкўл овулида ёшлар билан учрашув ўтказилди

Жамиятнинг энг катта таъсирчан кучи сифатида бугун юртимиз ёшлари давлатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишмоқда, Ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлида ўз ғоя ва таклифлари билан майдонга чиқмоқда.

Шу боисдан айтиш лозимки, ёшларнинг интилишлари ва ҳаётий мақсадлари ҳар қандай соҳа ривожида катта асос бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

5 январь куни Амударё туманининг Чойкўл овул фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган учрашувда ёшлар бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари ҳамда айни масалаларнинг энг муҳим жиҳатларига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Учрашувда туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов тегишли корхона-ташкилот масъуллари ва 30 га яқин фаол ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов ёшлар бандлиги ва бу орқали уларнинг даромад топишларини таъминлаш борасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган катта ижобий ўзгаришларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, жойлардаги ёшлар муаммолари ва таклифларини ўрганишда ишни аввало, маҳалладан бошлаш ва ёшларнинг касбий қизиқишлари ва келажак режаларини аниқлашда маҳалла институтининг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади. Бунда энг муҳим масала сифатида маҳалла ходимлари тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшлар масалаларига “фуқаробай” ёндашишлари лозимлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, ёшлардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Маҳалланинг фаол ёшларидан бири Иқбол Отамурадов пайвандлаш устаси соҳаси бўйича касбга ўқиш истаги борлигини ҳамда махсус сертификатни қўлга киритиб, пайвандлаш устахонаси очиш ниятида эканлигини билдириб бу масалада туман ҳоким ўринбосаридан маслаҳат сўради. Олий таълим муассасаси битирувчиси Акбар Отамурадов эса бандлик масаласида мурожаат қилди.

Шунингдек, сартарошлик касбини пухта эгаллаб ўз маҳалласида сартарошхона очиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган Нурбек Одилов замонавий сартарошлик асбоб учкуналарини харид қилиш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Ундан ташқари, Гулуруҳ Саъдуллаева Олий таълим муассасаси талабаси эканлигини ҳамда оилавий шароити сабаб контракт тўловини тўлашга қийналаётганлигини айтиб, амалий ёрдам сўраган бўлса, Фазилат Янгибаева тикувчилик касбини пухта ўзлаштиргани, эндиликда тикувчилик билан шуғулланиш нияти борлигини айтиб, замонавий русумдаги тикув машинасини олиш учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам сўради.

Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни туман ҳокими ўринбосари ўз назоратига олди ва тез орада ижобий ҳал қилинишига келишиб олинди. Учрашувда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижодий қобилиятларини юзага чиқариш учун зарур шароитлар яратиб бериш бўйича ҳам муҳим фикрлар билдириб ўтилди.

Албатта, ёшлар Ватанимизнинг эртанги умидлари, келажагимиз давомчиларидир. Шу маънода уларнинг орзу-интилишлари ва ҳаётий мақсадларини амалга ошириш, мустаҳкам қанот бўлиш бугунги кундаги катта ва ҳаётий мақсадга айланмоғи лозим.

 Туман ҳокими ўринбосарининг ёшлар билан учрашуви ҳам айни шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026