14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:30
Спорт 👁 306

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Болалар спорт мактаби очиқ биринчилиги ўтказилди

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Болалар спорт мактаби очиқ биринчилиги ўтказилди

Мамлакатимизда ҳар йили 14 январда Ватан ҳимоячилари куни улкан тантана қилинади. Тобора жанговор қобилияти кучайиб, қудрати ошаётган миллий армиямизга халқимизнинг ҳурмат-эҳтироми юқори. Шу боисдан ҳам ушбу байрам муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида сана муносабати билан турли тадбирлар ўтказиш анъанага айланган.

10 январь куни Амударё туманидаги Болалар спорт мактабида ҳам “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқони” шиори остида спортнинг дзюдо тури бўйича 2009-2011 ва 2012 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спорт мактаби очиқ биринчилиги ўтказилди.

Республика ҳудудида амалдаги Халқаро Дзюдо федерацияси қоидалари асосида болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшлар, ўсмирлар ўртасида дзюдо спортини оммалаштириш, дзюдо билан шуғулланаётган курашчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ва спорт мактаб терма жамоасини шакллантириш, тренер ва ҳакамларнинг малакасини ошириш мақсадида туман Болалар спорт мактаби, Мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ташкиллаштирилган очиқ биринчилик мусобақаси байрам тусини олди.

Мусобақа иштирокчиларини спорт мактаби директори Чоршам Тажимуродов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродовлар Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин қутлаб, юқори натижаларга эришишини тиладилар.

Беллашувлар олдидан спорт мактабининг гимнастика гуруҳи тарбияланувчи қизлари ва ўзбек жанг санъати гуруҳи тарбияланувчи қизлари кўргазмали мусиқий чиқишлар қилиб, ёш полвонларга кўтаринки кайфият улашдилар. Жанговор мусиқалар ёш дзюдочиларга ўзгача шиддат, куч бағишлади, ўзларига бўлган ишончини юксалтирди.

Сўнгра мусобақаларга старт берилди. 2009-2011 ва 2012 йилларда туғилган 100 нафарга яқин ёш полвонлар бирин-кетин саккизта вазн тоифасида ғолиблик учун беллашдилар. Полвонлар баҳсини спорт мактаби тренери, мусобақа бош ҳаками Пўлат Кўмеков ва Ҳакимжон Нуримбетовлар одилона баҳолаб бордилар.

Муросасиз кечган баҳсларда бор куч ва салоҳиятини, маҳоратини ғалаба қозонишга сарфлаган Суҳроб Фарҳодов, Хурсанд Ўмирбоев, Дониёр Зарифбоев, Беҳруз Султонов, Самандар Озодов, Асадбек Хошимов, Ботир Худойберганов, Каромаддин Йўлдошевлар ўз вазн тоифасида ғолибликка эришдилар. Суҳроб Аразбоев, Суҳроб Рустамов, Адҳам Юсупов, Ҳидоят Қурбонбоев, Абдужалол Қурбонбоев, Миржалол Бозорбоев, Бунёд Баҳодиров, Ғулом Янгибоевлар эса ўз вазн тоифаларида иккинчи ўринларни эгалладилар.

Мусобақа ғолиблари ва иккинчи, учинчи ўринларни енгиб олган ёш полвонлар туман Мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими ва спорт мактаби маъмуриятининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

“Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқони” шиори остида ўтказилган дзюдо бўйича очиқ биринчилик мусобақалари ушбу спорт тури билаш шуғулланаётган ёш полвонларга кўтаринки кайфият бахш этди, уларнинг миллий армиямизга ҳурмат-эҳтиромини юксалтирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019