2014 ЙИЛДА ТУМАННИ ИҚТИСОДИЙ-ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ҲАМДА 2015 ЙИЛГИ РЕЖАЛАР
ҚУРИЛИШ
2014 йил давомида туманимизда 70 та намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар қурилиб, ўз эгаларига топширилди. 2015 йилда 75 та замонавий типдаги уй-жойлар қурилиши режалаштирилмоқда.
2014 йил инвестиция дастурига кўра 981.7 миллион сўмлик бюджет маблағи эвазига Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биноси капитал таъмирланди.
Қиличбой овулидаги Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи устахонаси 686 миллион сўмлик маблағ эвазига янгидан қурилди.
Амир Темур номли овулдаги 4-сонли мактабда 993.9 миллион сўмлик реконструкция, Қиличбой овулидаги 15-сонли мактабда 685.6 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
2014 йилда "Гулзор” маҳалласида 6 миллиард 64 миллион сўмлик смета қийматига эга 4 қаватли, 48 та хонадонга мўлжалланган "Камолот” уйи”нинг қурилиши бошланди.
Шунингдек, туманимизда 5 та болалар мини футбол майдончалари қурилди.
Қурилиш ишлари кўламини янада кенгайтирган ҳолда 2015 йилда Қипчоқ овулида Силга қарши диспансер биносини ҳамда 71-сонли мактаб биносини капитал таъмирлаш, Уйшин маҳалласи ва Бобур номли овулдаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносини капитал таъмирлаш режалаштирилмоқда.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶