12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:24
Фан ва таълим 👁 419

“BRIGHTON SCHOOL” ЎҚУВ МАРКАЗИ ЁШЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИГА АЙЛАНМОҚДА

“BRIGHTON SCHOOL” ЎҚУВ МАРКАЗИ ЁШЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИГА АЙЛАНМОҚДА

Бугунги кунда хорижий тилларни ўрганиш ва билишнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу боис юртимизда хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, соҳага малакали педагогларни жалб этиш ҳамда аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Олмазор маҳалласида жойлашган, янги ташкил этилган “BRIGHTON SCHOOL” ўқув маркази инглиз ва рус тилларини ўргатишга ихтисослашган. Ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун имконият яратиш мақсадида “BRIGHTON SCHOOL” МЧЖга қарашли ўқув марказини ташкил қилган Нурбек Жуманиёзов ушбу марказ биноси қурилиши ва жиҳозланишига 200 млн. сўм банк кредити ва тадбиркорнинг 1 млрд. сўмга яқин ўз маблағи сарфланган.

Ёш ўқитувчи Нурбек Жуманиёзов изланувчан, интилувчан, шунингдек, ўз касбининг фидойиси. У олий тоифага эга ва СЕFR бўйича B2, C1 даражадаги сертификатлар соҳиби. Ўз фаолияти мобайнида ўқувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишларига салмоқли ҳисса қўшиб, кўплаб шогирдлар етиштирди. Бугунги кунда ундан таълим олган ёшлар турли нуфузли олий ўқув юртлари талабалари бўлишди.

Нурбек Жуманиёзовнинг ташаббуси билан ташкил этилган, икки қаватли қилиб қурилган марказ биносида қабул қилиш хонаси, ўқув машғулотлари учун 6 та синфхона, 1 та маърузалар хонаси, ўқитувчилар, менежерлар, дам олиш ва кутиш хоналари мавжуд. Кутубхона ва ошхоналарга ҳам хоналар ажратилган. Марказда шуғулланувчилар учун барча қулайликлар яратилган. Замонавий жиҳозлар, компьютер, проектор, интерактив доска, аудио техникалар билан таъминланган. Мазкур ўқув маркази 1,5 мингдан ортиқ абитуриентга инглиз ва рус тилларини ўқитишга мўлжалланган.

Яқинда иш бошлаган мазкур тил ўқитиш маркази ҳар куни уч навбатда фаолият олиб бормоқда. Унда 10 дан ортиқ малакали тил мутахассислари ҳамда фан ўқитувчилари абитуриентларга сабоқ беришади. Марказда 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчи-ёшларга тил ўргатилади. Уларни IELTS ва SEFR халқаро ҳамда миллий сертификатларга ўқитиш курслари ҳам йўлга қўйилган. Шунингдек, абитуриентларни олий ўқув юртларига тайёрлаш курслари ҳам йўлга қўйилган. 1-синфдан 7-синфгача бўлган ўқувчилар учун эса BRIGHTON KIDS ўқув машғулотлари ташкил этилган. Ундан ташқари, марказда математика фани ва ментал арифметикадан ҳам ўқув сабоқлари йўлга қўйилган.

Замонавий кўринишда барпо этилган ушбу маскан барча шароитларга эга бўлиши билан бирга қишда иссиқ, ёзда салқин бўлиши таъминланган. Марказда асосан замонавий педагогик, инновацион усулларда машғулотлар ташкил этилиб, ёшларда инглиз тилида гапириш кўникмаси шакллантирилмоқда. Қисқа фурсат мобайнида ёшларнинг севимли масканига айланган ушбу муассасада малакали устозлар томонидан инглиз ва рус тилларида ўз она тилидек сўзлашишларига, грамматикасини ўзлаштиришларига ёрдам берилмоқда.

Хорижий тилларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этаётган айни даврда “BRIGHTON SCHOOL” ўқув маркази кенг кўламда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатади ва туманимиз ёшларининг чет тилларини ўрганишларига, нуфузли таълим даргоҳлари талабалари бўлишларига катта имконият яратади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026