12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:24
Фан ва таълим 👁 500

МАКТАБ ТАРҒИБОТЧИСИНИНГ ЮТУҚЛАРИ

МАКТАБ ТАРҒИБОТЧИСИНИНГ ЮТУҚЛАРИ

Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш ҳамда ўқиб-изланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилаётган турли мавзулардаги грант-лойиҳалари доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур фонд томонидан эълон қилинган “Ёшларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш” мавзусидаги танловда Амударё телевидениеси “Жаҳолатга қарши - маърифат” йўналиши бўйича “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси билан иштирок этиб, танлов ғолиби бўлган эди. Айни пайтда телевидение ижодий жамоаси томонидан ҳудудлардаги маънавий-маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган мактаблар ва ушбу мактабларнинг маънавий-маърифий масалалар бўйича тарғиботчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар кенг ёритиб борилмоқда.

1-сонли умумтаълим мактабида 741 нафар ўқувчи таълим-тарбия олишади. 76 нафар ўқитувчиларнинг барчаси ўз соҳасининг билимдонлари ҳисобланади.

Мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Зулфия Оллоёрова эса мактабда ўтказиладиган барча маънавий-маърифий тадбирларнинг ташкилотчиси. Мактаб директори Дилрабо Шербоева ҳар ҳафтанинг бошида фаол ўқитувчилар ҳамда Зулфия Оллоёрова иштирокида мактаб ўқувчиларининг қизиқиш ва интилишлари, мактабда ташкил этилган тўгараклар фаолияти, шунингдек, ижодга мойил, спортчи, санъатсевар ёшлар билан ишлашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва галдаги режалар юзасидан фикрлашиб олади.

Айниқса, ўқувчи-ёшларнинг ўзлари қизиққан фанлар бўйича иқтидорларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис, 2022-2023 ўқув йилида фанлар олимпиадасининг туман босқичида 9-синф ўқувчиси Шодиёна Қурбонбоева, 11-синф ўқувчиси Севинчой Ўринбоевалар қорақалпоқ тили фанидан 1-ўринни эгалладилар ва фанлар олипиадасининг Республика босқичига йўлланма олдилар. Мактабнинг яна бир аълочи ўқувчиси Ҳилола Бозорбоева кимё фанидан фахрли 1-ўрин соҳибаси бўлди ва фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари орасида беш муҳим ташаббус доирасида ўтказилаётган турли йўналишлардаги спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатлари ва Ўзбекистон миқёсидаги мусобақалар ғолиблари ҳам талайгина.

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи Зулфия Оллоёрова ижодкор ёшлар билан ишлашишда ўзига хос тажрибага эга тарғиботчилардан. Унинг мазкур лавозимда фаолият юритаётганига энди икки йил бўлди. Лекин ўтган қисқа вақт ичида мактаб ўқувчиларининг қизиқиш ва интилишларини рағбатлантириш, уларни эзгу орзулар сари руҳлантириш мақсадида таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиб, ижодкор ёшларнинг шеър ва ҳикоялари турли тўпламларда, газета ва журналларида чоп этилишига эришди.

Хусусан, 2022 йилда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси нашриёти томонидан чоп этилган “Уммондан терилган маржонлар” деб номланган тўпламдан 1-сонли мактаб ижодкор ўқувчиларининг ҳам шеърлари жой олган. Бундан ташқари, “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам”, “Қарлиғаш”, “Жеткенжек”, “Ғунча”, “Гулхан” каби газета ва журналларда мактаб ҳаётидан лавҳалар, ижодкор ўқувчиларнинг ижод намуналари ёритилиб борилмоқда.

Айниқса, таниқли шоира Зулфия Мўминова, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Хонимжон Ражабовалар иштирокидаги “Дилдан суҳбат” тадбири ўқувчиларда унутилмас таассурот қолдирди. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти қошидаги “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси Ўрозали Рейимов билан ҳамкорликда “Уммондан терилган маржонлар” тўпламининг тақдимотига бағишланган тадбир ва “Истеъдодим - иқболим” деб номланган танлов ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Чунки китоб тақдимоти ва ижодкор ёшлар истеъдодини камол топтиришга қаратилган “Истеъдодим - иқболим” танлови орқали кўплаб ҳаваскор шоир ва шоиралар кашф этилди, ғолибларнинг рағбатлантирилгани эса улар қалбига кўтаринки кайфият бахш этди.

Мактабда бу каби тадбирларнинг мавзуси ҳам қамрови ҳам кенг. Беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар эса ўқувчи-ёшларнинг нафақат бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, балки қобилият ва иқтидорларини намоён этишлари учун муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маънавий-маърифий масалалар бўйича тарғибот ишларини намунали ташкил этгани учун 2021 йилда Зулфия Оллоёрова Қорақалпоғистон Республикаси маънавият ва маърифат марказининг махсус сертификати соҳибаси бўлди. Бундан ташқари, у “Зиёлилар минбари” канали томонидан ўтказилган “Устоз мақоми тоғлардан улуғ” Республика кўрик-танловида 1-Даражади диплом билан тақдирланди.

Шунингдек, Зулфия Оллоёрова “Маҳоратли педагог” журнали томонидан ташкиллаштирилган “Соҳибқирон буюк бобомиз” танловининг “Энг яхши видеоролик” йўналиши ғолиби, Ёш истеъдодларни камолга етказиш, ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда Республика ёш ижодкорлари анъанавий зомин семинарининг ҳудудий босқичини юксак савияда ўтказишдаги хизматлари учун “Эҳтиром” ёрлиғи соҳибаси бўлди. Бундан ташқари, Зулфия Оллоёрова Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги томонидан ўтказилган “Устозларнинг қадри – ўқувчилар қалбида бўлади” танловида мутлақ ғолиб деб топилиб, Олий даражали Диплом билан тақдирланди. Қўқон Давлат Педагогика институти томонидан инглиз тилида чоп этиладиган “Journal of new century innovations” журналида чоп этилган “Оммавий маданият” бизга нима бермоқда?” мақоласи билан иштирок этиб махсус сертифиқатга эга бўлди.

Айни кунларда мактабда Зулфия Оллоёрова ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Алишер Навоий ҳаёти ҳамда ижодий фаолиятларига бағишлаб ўтказилган “Дилларда Ватан мадҳи” танлови ғолиблари билан биргаликда яқинлашиб келаётган баҳор байрамларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Ўқувчилар Навоий, Бобур ғазалларини, Зулфия шеърларини ёдлаб, уларнинг мазмун-моҳиятини пухта ўрганишмоқда. Зеро, адабиётга, шеъриятга – маънавиятга ошналик инсон қалбини поклайди ва юксалтиради. 1-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, шоира Зулфия Оллоёрова мактаб ўқувчиларининг қалбларида ана шундай соҳир туйғулар уйғотиш йўлида фаолият юритишдан асло чарчамайди. Чунки ҳар бир ютуқда, эзгу ишда унинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026