ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ЭЛМУРОД ТУРСУНОВ РАҲБАРЛИГИДА АМУДАРЁ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
13 февраль куни Амударё туманининг Уйшин маҳалла фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Элмурод Турсунов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Есенгелди Утепов, туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Нилуфар Жуманиязова ҳамда Уйшин маҳалласининг 50 нафардан ортиқ фаол фуқаролари иштирок этишди.
Ундан ташқари, сайёр қабулда тумандаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими, Давлат хизматлари маркази, юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари ва натариуслар қатнашишди.
Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири биринчи ўринбосари Элмурод Турсунов сўзга чиқиб, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини йиғилиш иштирокчиларига тушунтирди. Шунингдек, тадбиркорлар учун берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Қайд этиш лозимки, фуқаролардан умумий 41 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 11 нафари муддат талаб этувчи мурожаатлар эканлиги маълум бўлди.
Фуқароларнинг электр энергияси, электр симёғочлари, соғлиқни сақлаш, таълим сифати, қурилиши ҳали ҳам якунига етмаётган 75-сонли умутаълим мактаб бўйича, солиқ имтиёзлари, уй-жойни расмийлаштириш, фарзандининг тўлов-контракти тўлаб берилиши, бўйича қилган мурожаатлари қабул қилиниб, қонунчиликда белгиланган муддатда жавоб юборилиши маълум қилинди.
Ундан ташқари, ишсизлик, ижтимоий нафақалар тайинланмаганлиги, кадастр ва ворислик ҳуқуқлари ва бошқа масалалар бўйича келиб тушган 30 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, бугун ҳар бир фуқаро учун барча давлат органлари ва ташкилотларининг эшиклари очиқ. Давлат идоралари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини иш хоналарида эмас, балки жойига бориб, ҳақиқий ҳолатни кўрган ва ўрганган ҳолда кўриб чиқмоқдалар.
Aйтиш керакки, сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани, ҳудудларда йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этилишида давлат органлари ва ташкилотлари олдига вазифалар қўяётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶