12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:26
Фан ва таълим 👁 414

“БУЮК ШОҲ ВА ШОИР” МАВЗУСИДАГИ АДАБИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР БАРЧАГА МАЪНАВИЙ РУҲ БАҒИШЛАДИ

“БУЮК ШОҲ ВА ШОИР” МАВЗУСИДАГИ АДАБИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР БАРЧАГА МАЪНАВИЙ РУҲ БАҒИШЛАДИ

Буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни ҳар йили нафақат Бобур ватани – Ўзбекистонда, балки дунёнинг жуда кўп мамлакатларида шоҳ ва шоир закосига чексиз эҳтиром сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда эса февраль ойининг илк ҳафтасиданоқ бошланган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-мусиқий, маънавий-маърифий тадбирлар бутун февраль ойи давомида кўтаринки руҳда давом эттирилади.

Жорий йилнинг 13 февраль санасида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Амударё Ихтисослаштирилган мактабининг тантаналар залида мазкур мактаб ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси билан Амударё тумани маданият ва туризм бўлими ҳамкорлигида маънавий-маърифий, адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди. “Буюк шоҳ ва шоир” мавзусида ўтказилган тадбирда Амударё тумани туризм ва маданият бўлими ходимлари бўлим таркибидаги маданият марказларида фаолият олиб борувчи тўгараклар аъзолари, Амударё Ихтисослаштирилган мактабининг адабиётга қизиқувчи ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.

Тадбирни мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Муяссар Раҳматуллаева очди ва Бобур ижодий фаолияти, дунё халқлари томонидан юксак эътироф этилган, ҳамон севиб ўқилаётган асарлари, бу асарларнинг маънавий-маърифий, тарбиявий аҳамияти ҳақида қисқача маълумот берди.

Бетакрор шоир, йирик давлат ва маданият арбоби, заковатли олим, таржимон, донишманд тарихчи, моҳир саркарда, юксак маънавиятли, оилапарвар, элпарвар инсон З.М.Бобур жуда қисқа, 47 йил умр кўрди. У ўзининг 47 йиллик ҳаёти давомида асрлар оша дунё халқларини ҳайратга солиб келаётган ижоди билан ҳамон миллатлар, элатлар, маънавиятга, шеъриятга, ғазалиётга ошна халқлар томонидан юксак эътирофга, эътибор ва ҳурматга сазовор бўлаолди.

Шоҳ ва шоир, бетакрор адиб ижодининг сарчашмаси ҳисобланган мемуар асар – “Бобурнома” нафақат миллий адабиётимизнинг ноёб дурдоналаридан, балки жаҳон адабиётининг нодир намуналаридан саналади. “Бобурнома” ўша давр ўзбек адабиётининг наср жанрида яратилган йирик асарлардан бири сифатида муҳим ўрин тутади. Мазкур қомусий асар дунёнинг 30 дан ортиқ тилларига таржима қилинган ва асарнинг таржима нусхалари Бобур ва бобурийлар сулоласига оид манбалар сифатида жаҳоннинг 70 дан зиёд музейларида сақланмоқда.

Тадбирда Ихтисослаштирилган мактабнинг ёш адабиёт ихлосмандлари фақатгина Франциянинг Париж шаҳридаги кутубхонасида сақланаётгани Бобур қаламига мансуб “Рисолайи аруз” асарида арузнинг 537 та вазни ҳақида сўз юритилган ва Бобур бобомиз ўз фикрини исботлаш ниятида 70 дан ортиқ ижодкорларнинг асарларидан мисоллар келтирганини, шунингдек шоирнинг юксак салоҳиятли таржимонлигини исботловчи “Рисолайи волидия” китоби ҳақида фахрланиб сўз юритдилар. Шунингдек, ўқувчилар шоир ҳаётининг муайян йиллари билан боғлиқ бўлган ва бизгача етиб келган 400 дан ортиқ лирик асарлари, шундан 119 та ғазал, 231 та рубоий, туюқ, маснавий ва қитъалари хусусида маълумотлар бердилар.

Тадбирнинг адабий-мусиқий қисмида ўқувчи-ёшлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан намуналар ўқидилар, шоир ғазаллари, рубоий ва туюқларини ёддан айтишиб, уларнинг маънолари, маънавий-маърифий аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Айниқса, мактаб ўқувчилари талқинидаги Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига маънавий руҳ бағишлади.

Шунингдек, тадбирда Амударё тумани туризм ва маданият бўлими санъаткорлари томонидан Бобур ғазаллари асосида тайёрланган. “Мумтоз наволар” концерт дастури ҳам намойиш этилди. Сўз ва наво уйғунлигида ўтказилган “Буюк шоҳ ва шоир” мавзусидаги тадбир барчага маънавий руҳ бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026