12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:24
Фан ва таълим 👁 449

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ - МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ДЕПУТАТ ТАШАББУСИ БИЛАН “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ - МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўтган асрнинг 79-89-йилларини ҳали-ҳануз халқимиз дард-алам билан эслайдилар. Азобли хотиралар тилга кирганида машъум ўн йилга “қора кунлар”, дея таъриф беришади. Чунки айнан шу йилларда қардош Афғонистон заминида собиқ СССРнинг чекланган ҳарбий қисмлари контингенти ўша пайтдаги Афғонистон Демократик Республикаси (кейинчалик Афғонистон ислом республикаси) қуролли кучлари билан биргаликда халқаро террорчилик тўдаларига қарши уруш олиб борар, Марказий Осиё Республикалари ҳудудидан кўплаб навқирон йигитлар ҳам ўзга юртда жон олиб-жон беришарди, Амударё туманидан 13 нафар 18-20 ёшли навқирон йигитлар ана шу Афғонистон заминидаги қақшатқич жангларда қурбон бўлдилар.

Жорий йилнинг 15 февраль санасида Афғонистонда собиқ совет қўшинларининг ҳарбий ҳаракатлари тугатилганига 34 йил тўлиши муносабати билан Амударё туманидаги кўплаб идора ва жамоат ташкилотларида Афғон уруши иштирокчилари билан учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Ана шундай тадбирлардан бири Манғит шаҳридаги 16-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. “Жаҳолатга қарши - маърифат” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирни халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Ойбек Бегимов ташкиллаштирди ва олиб борди.

Учрашув тадбирида Афғонистон заминида халқаро террорчилик тўдаларига қарши курашда иштирок этган Мамбатсолий Абдуллаев, Баҳодир Жуманиёзов, Озодбой Хўжаниёзовлар ташаббуси билан туманнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи собиқ афғончи фахрий-жангчилар таклиф этилиб, ўқувчи-ёшлар билан дилдан мулоқот қилиш муҳити яратилди.

Учрашув давомида фахрий жангчилар ўқувчиларга Афғонистон заминида ўзлари бошларидан кечирган қонли воқеалар, бемаврид хазон бўлган қуролдош дўстлари ҳақидаги хотираларидан сўзлаб бердилар. Айниқса, Мамбатсолий Абдуллаев ва Озодбой Хўжаниёзовлар мамлакатимизда ёшларнинг қобилият ва иқтидорларини намоён этишлари учун барча соҳаларда зарур шарт-шароитлар яратилганини, бугунги ёшларнинг ўқиб-изланишдан бошқа ташвишлари йўқлигини, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш зарурлигини айтишиб, туманимиздан мазкур урушга кетиб, бемаврид шаҳид бўлган 13 нафар йигитнинг номларини, уларнинг қаҳрамонликларини бирма-бир ёдга олишди. Ана шу фидойи жангчилар хотираси олдида ҳар биримиз қарздорлик ҳисси билан яшашимиз, она Ватанга муносиб хизмат қилишимиз, тинчлигимизни кўз қорачиғидек асраш бурчимиз эканлигини ёшларга қайта-қайта таъкидладилар.

Ўз навбатида ўқувчи-ёшлар фахрий жангчиларга ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва дилдан, самимий мулоқотда бўлишди. Айниқса, ўқувчи-ёшлар фахрий-жангчиларнинг жанггоҳлардаги хотираларидан ниҳоятда таъсирландилар, ҳар қандай вазиятда ҳам она Ватанга содиқлик туйғуси билан яшаш, жаҳолатга қарши кучли маърифат билан жавоб беришга ҳар лаҳзада тайёр туриш зарурлигини қалбан ҳис этдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026