12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:25
Фан ва таълим 👁 227

67-сонли мактабда “Балли қизлар!” кўрик-танлови ўтказилди

67-сонли мактабда “Балли қизлар!” кўрик-танлови ўтказилди

Қиз бола нафақат оиланинг, балки элнинг ҳам кўрки. Оилада қиз фарзанд дунёга келса, шу боисдан ҳам одобли, ақлли, иймонли, тадбирли қилиб вояга етказишга ҳаракат қилинади. Халқимизда қиз болани эъзозлаш, уни келгуси ҳаётга муносиб тайёрлаш учун пазанда, ораста қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор берилади. Зеро, қиз бор хонадон файзи бўлакча бўлади.

Асрлар оша яшаб келаётган бунингдек миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизни ёш авлод қалбига сингдиришда, уларга ҳурмат руҳида тарбиялашда умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳам муносиб ўрни бор.

6 март куни Амударё туманидаги 67-сонли мактабда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган “Балли, қизлар!” деб номланган танловда ҳам юқори синфлар ўқувчи-қизларининг билимдонлиги, пазандалиги, чаққонлиги синовдан ўтказилди. Иштирокчи қизлар беллашувини мактабнинг тажрибали муаллималари зийраклик билан кузатиб, одилона баҳолаб бордилар.

Беллашувда Нилуфар Жумамуродова Марҳабо Йўлдошева, Мафтуна Ҳайитбоева, Машҳура Муродбоевалар миллий либосларда саҳнага чиқиб, ўзлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этдилар. Гоҳ шеърий мисралар, гоҳ таъсирли сўзлар орқали оиласи, ўзи, қизиқишлари ва келажакдаги орзулари ҳақидаги маълумотларни қизиқарли ва ихчам тарзда баён этган қизлар иккинчи шартда пазандалиги бўйича синовдан ўтказилди. Бунда уларга юртимиз заминида етиштирилган турли сабзавотлар, кўкатлардан баҳорий салат тайёрлаш топширилди. Қизлар бири-биридан хуштаъм, мазали салатлар тайёрлашга интилдилар. Улар учинчи шартда билимдонлик синовидан ўтдилар, саволларга тезкор жавоб бериш ҳам уларга қийинчилик туғдирмади.

Навбатдаги босқичда иштирокчи қизларнинг тафаккури синалди, дейиш мумкин. Улардан бошловчи бошини айтган мақолнинг давомини айтишлари сўралди. Томошабинлар зукко қизларнинг халқ оғзаки ижодининг ажралмас қисми бўлган мақолларни айтишларини қарсаклар билан олқишлаб турдилар. Баҳру байт айтишувида эса иштирокчиларнинг шеъриятга қанчалар қизиқишлари аён бўлди.

Ўқувчи-қизларнинг қизиқишлари бўйича эркин мавзуга навбат берилганда даврада шеър, қўшиқ, рақслар ижро этилди.

Иштирокчи қизларнинг иқтидори 4 та номинация бўйича баҳоланди ва рағбатлантирилди.

Ўқувчи-қизларни ушбу беллашувга мактабнинг тажрибали ўқитувчиси Зулайҳо Бобожонова тайёрлади.

Шуни эътироф этиш керакки, таълим муассасаларида бундай беллашувларнинг ўтказиб турилиши ўқувчиларни ўз устида ишлашига, изланишига рағбатлантиради, дунёқарашини кенгайтиради. Шу маънода олиб қарасак, мазкур тадбир ҳам жуда аҳамиятли бўлди, дейиш мумкин.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026