12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:42
Фан ва таълим 👁 205

38-сонли мактабда “Онажонлар байрами” деб номланган маданий тадбир ўтказилди

38-сонли мактабда “Онажонлар байрами” деб номланган маданий тадбир ўтказилди

Чақалоқларнинг тили “Она” сўзи билан чиқиши ҳеч кимга сир эмас. Бу аввал ҳомилани жисмида, сўнг қўлида кўтариб, оёққа қўйгунича не бир заҳматларга ҳам  чидаб, ҳеч оғринмай фарзанд тарбиялайдиган буюк зот – оналарнинг фидойилиги учунмикан? Она наинки боласи ўзини тутиб, юриб кетгунича, балки, то умрининг охиригача оилам, болам деб яшайди, фарзандлари меҳри, камолидан куч олиб яшайди.

Ана шундай сабри чексиз, меҳри уммон аёлларни эъзозлаш, ҳурматини жойига қўйиш юртимизда боқий қадриятлардан ҳисобланади.

Умумий ўрта таълим масканларида ёш авлодга илм билан бирга юксак тарбия бериш, аёл-қизларга, она юртга муҳаббат, дўст-биродарлик туйғуларини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Амударё туманидаги кимё-биология фанларини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган 38-сонли мактабнинг 1-“в” синфи ўқувчилари иштирокида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Онажонлар байрами” деб номланган маданий тадбир ўтказилди.

Тадбир учун мактаб фаоллар зали байрамона безатилди ва аёл-қизларни, оналарни шарафловчи улуғ мутафаккирларимизнинг ибратли сўзлари ёзилган плакатлар осилди. Ўқувчилар чизган расмлар ҳам қўйилди.

Тадбирни мактаб директори Баҳром Болтабоев очди ва барча ўқитувчини, ўқувчи аёл-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан қизғин қутлади. Жамиятимизда, оилаларда аёл-қизларнинг тутган ўрнига юксак баҳо берди ва байрам муносабати билан ташкиллаштирилган маданий-мусиқий кечани томоша қилишга чақирди.

Тадбирга ташриф буюрган ўқитувчилар, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари  саҳнага 1-“в” синф ўқувчиларининг “Онажонимсиз” қўшиғига рақси бошланишини қарсаклар билан олқишладилар. Она, аёл, она Ватан, фарзандлик бурчи улуғланган шеърларни ижро этаётган жажжи  ўғил-қизлар мактабга қадам қўйганидан бери қай даражада саводхон бўлганлигини ҳам саҳнада намойиш этдилар.

Мазкур синф раҳбари Муҳаббат Аллаберганова кўмагида шеър ёдлаш ва ифодали ўқиш кўникмаларини эгаллаган болажонларнинг ўқиган шеърлари “Бувижон”, “Кўйлагим”, “Юлдузчалар” қўшиқлари, рақслар ҳам барчага манзур бўлди. Шуниси эътиборлики, ҳозирги кунда мамлакатимиз таълим тизимида ўқувчиларга хорижий тилларни ўргатиш илк синфдан бошланиши ўқувчиларнинг мазкур тилларни эрта ўзлаштиришларига замин бўлаётир.

Тадбирда жажжи ўқувчилар рус тилида шеърлар айтиб, қўшиқларга рақсга тушганларида бу яққол ўз ифодасини топгандай бўлди.

Тадбир охирида бутун синф ўқувчилари “Онажон, ёнимда бўлсангиз бас” номли қўшиқни жўровоз бўлиб ижро этиш баробарида ҳар бири ўз оналарига гул совға қилишгани барчани тўлқинлантирди. Ўқувчилар оналари қувончдан кўзлари порлаб, синф раҳбари Муҳаббат Аллабергановага  раҳматлар айтдилар.

Аслида онанинг фарзандларни авайлаб парваришлаб вояга етказгунича чекадиган машаққатларининг, меҳрининг қиёси йўқ. Улар доимо эъзозда, эҳтиромда яшашга лойиқдир. “Онажонлар байрами” тадбири шу мақсадга хизмат қилди десак, адашмаган бўламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026